Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

МУСТАҚИЛЛИК ИНШООТИ


Нукус шаҳрида 2,5 миллиард сўмдан ортиқ давлат маблағлари ҳисобига замонавий услубда қурилиб фойдаланишга топширилган “Бахт уйи”нинг муҳташам биноси мустақиллигимизнинг 24 йиллик байрами олдидан ҳалқимиз учун муносиб совға бўлди.

1.jpg

Тинч барқарор юртда қут-барака, тараққиёт бўлади. Буни мамлакатимиз иқтисодиёти барқарор суръатларда ривожланаётганида, марказ ва минтақаларда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари изчил давом этаётганлигида ҳам кўриш мумкин. Яратиш, янгиланиш – нафақат табиатга, балки жамият ҳаётига ҳам хос жараён. Юртимизда янги уй-жойлар, корхоналар, ижтимоий, маданий маърифий масканлар, хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилиши яхши анъананга айланган. Бундай муҳташам иншоотлар Ватанимиз чиройига кўрк бағишлайди, юртдошларимизнинг турмуш фаровонлигини янада оширади.

Сўнгги йилларда бюджет маблағлари ҳисобига адлия органлари фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш қисқача айтганда, ФҲДЁ бўлимлари ва давлат нотариат идораларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Йигит-қизларни оилага тайёрлаш ва уларни никоҳдан ўтказиш маросимларини тантанали, бир умр эсда қоладиган тарзда ташкил этиш борасида ҳудудларда замонавий ФҲДЁ ва “Бахт уйи”ларининг қурилиб фойдаланишга топширилаётганлиги аҳолига юридик хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.

Замонавий ва миллий архитектура ечимлари уйғунлигида қад ростлаган муҳташам бинода янги оилаларнинг никоҳини қайд этиш тантанасини юқори савияда ташкил этиш учун барча қулайликлар яратилган. Никоҳ маросимларини қайд этиш зали, “Оила дорилфунуни”, «Келин-куёвлар», ҳужжатларни сақлаш ва бошқа хизмат хоналари бугунги кун талаблари асосида жиҳозланган.

Тадбирда иштирок этганлар давлат ва жамият тараққиётида оилалар мустаҳкамлигининг аҳамияти ва соҳа ривожига давлат томонидан берилаётган эътибор хусусида сўз юритдилар.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшлар сиёсатининг мазмун-моҳияти ҳам жисмонан бақувват, маънавий етук авлодни камол топтириш, ёш оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Зеро, “Оила соғлом экан - жамият мустаҳкам, жамият мустаҳкам экан - мамлакат барқарордир”. Бугун бахт кўрғонининг беназир нуфузи, улкан ижтимоий аҳамиятга молик воқелик экани ҳеч кимга шубҳа туғдирмайди. Оила жамиятнинг асосий таянчи. Унинг аҳил-тотувлиги ва фаровонлиги пировард натижада жамият барқарорлигига хизмат қилади.

1.jpg


Бу борадаги дастурларда фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада ошириш, никоҳ маросимларини тантанали ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш белгиланганлиги қайд этилди. Бундай янгиланишлар замирида энг аввало, “Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон манфаатлари учун” деган ғоянинг ҳаётийлиги мужассам.

Ушбу тадбир барча иштирокчиларда мустақил диёримизда инсон манфаатлари йўлида амалга оширилаётган эзгу амалларнинг узвий давоми сифатида чексиз шукроналик ва миннатдорлик ҳисларини уйғотди.

Шу куни янги “Бахт уйи”да ёшларнинг никоҳлари тантанали қайд этилиб, уларга Никоҳ гувоҳномалари топширилди.