Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Юридик хизмат: амалиёт ва муаммо


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимлигида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда юридик хизмат ходимларининг амалиётда пайдо бўлаётган муаммолари юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарида Амударё, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа ва Амударё туманларидаги давлат бошқарув органлари, ҳокимликлар, давлат ташкилотлари ва идоралари бўлинмалари юридик хизмат ходимлари, кадрлар бўлинмалари масъул ходимлари, раҳбарлари ва бошқа масъул ходимлари иштирок этди.

Юридик хизмат ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини ошириш, улар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни яхшилаш ҳамда давлат органлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлашнинг юқори сифати учун уларнинг роли ва жавобгарлигини кучайтириш бўйича вазирлик ходимларининг маърузалари тингланди.

1.jpgТадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги Қарори билан тасдиқланган “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий таъминлаш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги Қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низомга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида семинар иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларининг юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш, тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш, ходимлар малакасини ошириш бўйича қатор саволларига атрофлича жавоб қайтарили.