Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

ОЧИҚЛИК ВА ОШКОРАЛИК МЕЗОНИ


1.jpgЎзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фаолият юритаётган ННТ, ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни ижтимоий шерикликда амалга оширишдаги билим ва кўникмаларини юксалтириш” мавзусидаги туркум семинарлар ўтказиш жадвали тасдиқланган.

Шу асосда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида “Муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни тайёрлашда ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларига услубий ҳамда ахборот-маслаҳатлар кўрсатиш, уларни давлат гранти танловлари тўғрисидаги хабардорлигини ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинар-тренинг давомида иштирокчиларга “Ижтимоий шерикликнинг устувор вазифалари, яратилган ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, мулкий механизмлар”, “Қорақалпоғистон Республикасида жисмонан соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашда ижтимоий шерикликнинг асосий йўналишлари”, “Қорақалпоғистон Республикасида атроф муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашда ва экологик назоратни амалга оширишда ижтимоий шериклик”, “Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг тиббий ва экологик маданиятини юксалтириш,1.jpg соғлом турмуш тарзини қарор топтиришда давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг шерикликдаги асосий фаолияти”, “Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли бандлигини таъминлашда ННТлар билан ижтимоий шериклигининг асосий йўналишлари”, “Ижтимоий шериклик фаолият жараёнларини ОАВ ёритиш масалалари” тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўлими бошлиғи Э.Турсунов “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошкада фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, халқнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишдаги ижтимоий шериклик” тўғрисида иштирокчиларга тушинтириб ўтди.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, шу мазмундаги семинар-тренинглар бошқа барча вилоятларда ўтказилади.