Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

ЮРИДИК ХИЗМАТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ


Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги 149-сон қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ўқув семинари ташкил этилди. 1.jpg

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизмати, кадрлар бўлинмаси ходимлари ҳамда раҳбарлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, норма ижодкорлиги фаолиятини янада такомиллаштириш ва юридик хизмат ходимлари малакасини доимий ошириб бориш ҳудуддаги қонунийликни таъминлашда кўмак берувчи асосий омиллардан биридир.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 4 июндаги “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматлари фаолиятининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан 2015 йил 10 июнда қабул қилинган буйруғи ҳам юқоридаги фикрларнинг тасдиғидир.

Семинарда мавзудан келиб чиққан ҳолда юридик хизмат ходимлари фаолиятида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳамда амалиётда пайдо бўлаётган муаммолар тўғрисида фикрлар билдирилди ҳамда таклифлар қабул қилинди.