Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

ННТ соҳасидаги қонунчилик такомиллашмоқда


Нукус шаҳридаги Тошкент Ахборот технологиялари институти Нукус филиалидаҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ташкил этилди. 1.jpg

Семинарда Қорақалпо­ғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Статистика бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон бўлими, 150 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар, учинчи сектор вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда нодавлат нотижорат ташкилотларига яратилган шароит ва имтиёзлар, соҳага оид қонунчиликдаги сўнгги янгиликлар тўғрисида тушунтириш берилди.

Семинар иштирокчилари сўнгги йилларда қабул қилинган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонун давлат органларининг ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш борасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга замин яратганини эътироф этдилар.

Семинарда қатнашчилар қонунчиликдаги кейинги янгиликлар, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буйруғи билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари билан таништирилди.

1.jpgБундан ташқари мазкур низом ўзида ННТ, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди.

Шунингдек, иштирокчиларга Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ҳисоботларни топшириш муддатлари ва шакллари тўғрисида ҳамда омавий тадбирларни ўтказиш тартиблари тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинарда соҳага оид қонунчиликни жойларда кенг тарғиб қилиш, ижросини таъминлаш бўйича амалий таклифлар ўртага ташланди. Турли мулоҳаза ва таклифлар билдирилди, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир ташкилотчиларининг айтишича, шу мазмундаги семинарлар адлия вазирлиги томонидан яқин кунларда бошқа барча нодавлат нотижорат ташкилотларида ўтказилади.