Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Тадбиркорга қўшимча имтиёзлар


1.jpgҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида Нукус шаҳри ва барча туман ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекциялари ходимлари ҳамда барча давлат нотариал идоралари нотариуслари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қулайлик ва имкониятлар” мавзусидасеминар ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини ошириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, ялпи ички маҳсулотда хусусий мулк, жумладан чет эл капитали иштирокидаги улушини изчил ошириш белгиланганлиги қайд этилди.

2015 йил 15 май куни Президентимиз томонидан “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва мазкур фармонда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органларининг мансабдор шахсларини жиноий жавобгарликка тортиш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга соладиган маъмурий ва жиноят қонунчилигини либераллаштириш жараёнини давом эттириш, барча турдаги рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш, шунингдек ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни янада соддалаштириш, хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш учун зарур шарт-шароит ҳамда имкониятлар яратиш, уларнинг моддий ва кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, бизнес муҳитини яхшилаш чораларини кўриш назарда тутилганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб турли идоралар ҳузуридаги “Бир дарча” хизматларини интеграция қилиш, (ўзаро боғлаш) шундан кейин “бир дарча” марказлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органларига Тадбиркорлик субъектларидан бевосита ҳужжатлар қабул қилиш тақиқланиши назарда тутилган.

1.jpgФармоннинг яна бир муҳим бандларидан бири олдин якка тартибдаги тадбиркорлар ишчиларни ёллаши мумкин бўлмаган бўлса мазкур фармон қабул қилинганидан кейин якка тартибдаги тадбиркорлар уч нафаргача ишчини тегишли суғурта бадалининг 50 фоизи ва қатий белгиланган солиқнинг 30 фоизи миқдорида тўловларни амалга ошириб ёллаши мумкинлиги назарда тутилган, шунингдек, улар касб-ҳунар коллежи битирувчиларни ишга ёллаган ҳолатда коллежни битирганидан бошлаб ўн икки ой мобайнида ёлланма ишчилар учун қатъий белгиланган солиқлардан озод этилиши назарда тутилган.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.