Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Хушёрлик давр талаби


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Хушёрлик давр талаби” мавзусида семинари ўтказилди. DSC02083.JPG

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши маъсул ходимлари ва мазкур институт раҳбарияти, шунингдек, умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Семинарда иштирокчиларга одам савдосига қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган қонунчиликни тарғибот қилишда аввало бу борадаги Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган ҳалқаро ҳуқуқий ҳужжатларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, БМТнинг трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши Конвенцияси қабул қилинганлиги, ҳамда мазкур конвенцияни тўлдирувчи одам савдосининг, айниқса аёллар ва болалар савдосининг олдини олиш ҳамда унга чек қўйиш ва унинг учун жазолаш ҳақидаги Протоколи ҳақида ҳам сўз юритилди. DSC02083.JPG

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига тўхталиб, унинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши белгиланганлигини, 26-моддасида эса ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида Қорақалпоғистон Адлия вазирлиги томонидан одам савдосига оид сўровнома ўтказилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.