Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

Осуда ҳаёт қадрига етайлик!


DSC02083.JPGҚорақалпоқ Давлат университети қошидаги 2-сонли Академик лицейда«Диний экстремизм ва терроризм – инсоният душмани» мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоқ Давлат университети ўқитувчилари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгаши ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда ёшларга диний экстремизм ва терроризм маънавий таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга чорловчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажоввузкор сиёсий фаолият ҳақида тушунчалар берилди. DSC02083.JPG

Шунингдек, айни пайтда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани, ёвуз ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига раҳна солишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётгани ва бу ёвуз ниятлиларнинг фаровон ҳаётимизни кўра олмаслик кайфияти, тажовуздан иборат уринишлари барча тараққийпарвар кишиларни ғазаблантираётганлиги, уларнинг бундай хатти-ҳаракатларини қонун ҳам қаттиқ қоралаши ҳақида айтиб ўтилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларида диний экстремистик, бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги таъкидланди.