Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

ОАВ билан изчил ҳамкорлик


DSC02083.JPGҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида «2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳамда жорий йилда вазирлик олдида турган муҳим вазифалар»га бағишланиб матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда вазирлик масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Тадбир давомида жамиятда ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқчил тарзда етказиш ва бу билан фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш юзасидан адлия органлари олдига бир қатор вазифалар қўйилганлиги, бу борада Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишларни халқимиз ўртасида кенг тарғиб қилишда Оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.DSC02083.JPG

Шунингдек, тадбирда вазирлик томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.

Оммавий ахборот воситаларининг вакиллари билан ўтказилган савол-жавобда бир қатор ҳамкорлик масалалари муҳокама этилиб, уларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб берилди.