Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Маънавиятга таҳдид


DSC02083.JPGҚорақалпоқ Давлат университетида “Интернет тармоқлари орқали юз бераётган турли маънавий хавфларнинг олдини олиш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоқ Давлат университети, Нукус шаҳридаги Мухаммад ибн Аҳмад Ал Беруний ўрта махсус Ислом билим юрти, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон кенгаши ходимлари, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

DSC02083.JPGУнда иштирокчиларга интернет тармоқлари орқали узатилаётган ҳар хил маънавий хавфларнинг жабирини ёшлар чекаётганлиги, ҳар хил ижтимоий тармоқлар орқали ёвузликни, ахлоқсизликни, диний экстремизмни тарғибот қилувчи, миллий маънавиятимизга ва давлатимиз осойишталигига хавф туғдурувчи материалларни тарқатаётганлиги тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги масъул ходими, диний экстремизм, терроризм, миссионерлик шунингдек, интернет тармоқлари орқали узатилаётган ҳар хил бузғунчи ғояларга қарши кураш тўғрисида иштирокчиларга кенг тушунтириб ўтди.

Шундан кейин иштирокчиларга “Ўзбеккино” миллий агентлиги томонидан тайёрланган “Одноклассники.ru” бадиий фильми намойиш этилди.