Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ёшлар ва сайлов


DSC02083.JPGҚорақалпоғистон Республикаси Тошкент Давлат педиатрия медицина институти филиалида Ўзбекистон Республикаси Сайлов тизимини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган “Ёшлар ва қонун” мавзусида ёшлар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Қонунчилик бўлими бошлиғи Е.Утениязов, 1-сон Қорақалпоғистон Округи сайлов комиссияси аъзоси С.Қудайбергенов, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

Тадбир давомида Адлия вазирлиги Қонунчилик бўлими бошлиғи Е.Утениязов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлов куни ва бу борада қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти, Республикамиздаги сиёсий партияларнинг сайлов жараёнидаги фаолиятлари, сайловда иштирок этадиган фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар бериб ўтди.

DSC02083.JPG

Шунингдек, 1-сон Қорақалпоғистон Округи сайлов комиссияси аъзоси С.Қудайбергенов ўз маърузасида сайлов олди Республикамизда ташкил этилган округлар ва участкалар ҳақида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилганини, шу билан бир қаторда, 1-сон Қорақалпоғистон Республикаси сайлов округига жами 574 та сайлов участкалари ташкил қилинганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир иштирокчилари Ҳукуматимиз томонидан келажагимиз бўлган талаба ёшларга яратиб берилган имкониятлар, ўз вақтида бу имкониятлардан оқилона фойдаланиб мустақил давлатимизнинг ривожланишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишда ва келажакда етук мутахассис бўлиб етилишида эзгу тилакларини билдириб, жорий йилнинг 29-март куни бўлиб ўтадиган давлатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим саналардан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.