Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Мурожаатнинг тартиб-таомили


Амударё туманида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида семинар ташкил этилди.

DSC02083.JPGТадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш маркази ҳамда Амударё туманидаги барча давлат бошқаруви ва ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунчалар берди. DSC02083.JPG

Шунингдек, янги қонуннинг аввалги “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунидан фарқли жиҳатлари нималарда кўриниши ҳақида атрофлича тушунчалар берди. Жумладан, юридик шахсларнинг давлат органлари ва муассасаларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатлари илгари қонун йўли билан тартибга солинмаган эди. Эндиликда бу қонун билан мустаҳкамланиб, қонунда замон талабларидан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкинлиги тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

Семинар давомида иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.