Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Сарҳисоб


DSC02083.JPGҚорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Унда вазирлик томонидан қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш соҳасида 2014 йил давомида амалга оширилган ишлар якуни ва жорий йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар атрофлича муҳокама этилди.

Қайд этилганидек, ҳисобот даврида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан 171 та ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритилган, шундан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори лойиҳаси 35 та. Киритилган ҳужжат лойиҳаларидан 169 таси норматив ҳусусиятга эга деб топилиб, вазирлик томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шундан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори лойиҳаси 35 та.

Белгиланган талабларга риоя қилинмай тақдим қилинган 1 та ҳужжат лойиҳаси қайтарилган.

Тадбиркорлик субъектлари ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Судларга киритилган 9 миллиард сўмдан ортиқ даъво аризалар қаноатлантирилди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича 2 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

DSC02083.JPGМажлисда ўтган йил давомида бажарилган ишлар таҳлил қилиниши баробарида фаолиятда йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлар танқид қилинди. Жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги борасидаги ишларини мувофиқлаштиришда талабчанликни янада кучайтириш зарурлигига эътибор қаратилди. Ижро интизомини мустаҳкамлаш, фаолиятни тизимли равишда режалаштиришни амалга ошириш, назорат ва мониторинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, муаммоларни келтириб чиқараётган сабаб ҳамда шароитларни аниқлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мажлисда Давлатимиз раҳбарининг Вазирлар Маҳкамаси ўтган йил якунлари ва жорий йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларига бағишланган маърузаси ҳамда Олий Мажлис Сенати биринчи мажлисидаги нутқи, шунингдек Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор йўналишларни қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш жараёнида самарали татбиқ этишга қаратилган вазифалар белгилаб олинди.

Ҳайъат мажлисида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.