Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Миллий форум


Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ Давлат университетида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий форумининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий босқичи ташкил этилди.
DSC02083.JPG

Миллий форумда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий Ассоциацияси,Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, Хотин-қизлар қўмиталари, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмаси, нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Миллий форум давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган маърузасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ННТларнинг роли ва ўрни”, “Давлат ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни амалга оширишда ҳудудий ННТларнинг ўрни”, “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши – Мамлакатнинг демократик янгилаш ва модернизация қилиш борасидаги ислоҳатларда ННТларининг роли ва аҳамиятини янада ошириш масалалари”, “Ўзбекистон Республикаси “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуни – ННТ ва давлат бошқарув органлари самарали ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий асоси сифатида”, “Жамоат экологик назоратини амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари: ННТ ва бошқа фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигига оид масалалар”, “Турли хил касалликлар профилактикаси, аҳолининг репродуктив саломатлиги ва тиббий маданиятини юксалтиришга қаратилган дастурларни амалга оширилишида соғлиқни сақлаш бошқармалари ва ННТларнинг ўзаро ҳамкорлиги”, “Баркамол ёш авлодни тарбиялашда таълим муассасалари билан ННТларнинг ўзаро ҳамкорлиги”, “Аҳолини мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш Давлат ва жамоат ташкилотларининг устувор йўналишлари сифатида”, “Атроф муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг экологик маданиятини оширишнинг долзарб масалалари” тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

DSC02083.JPGШунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари А.Атажанов “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши - Мамлакатнинг демократик янгилаш ва модернизация қилиш борасидаги ислоҳатларда ННТларнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш масалалари” тўғрисида иштирокчиларга кенг турда тушинтириб ўтди.

Тадбирда кичик гуруҳларда ишлаш, 2015 йил давлат дастурларини амалга оширилишида ННТлар иштирокини ошириш, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, “Давлат бошқарув органлари ва ННТларнинг ижтимоий ҳамкорлиги: ҳолати ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида ижтимоий сўров ўтказилди.

Миллий форум давомида маърузалар юзасидан баҳс-мунозара, таклиф ва тавсиялар бўйича чиқишлар қилинди. Иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.

Миллий форум якунида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланиб, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий форумининг республика босқичига делегатлар сайланди.