Янгиликлар
Бу муқаддас ватанда азиздир инсон
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Беруний тумани Қурилиш ва транспорт коллежида “Бу муқаддас ватанда азиздир инсон” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Адлия вазирлиги, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман тиббиёт бирлашмаси, ўзини-ўзи бошқариш органлари маслаҳатчилари, “Камолот” ЁЙҲ, Ўрта махсус касб-таълим бошқармаси, тумандаги коллежларнинг директорлари, тумани ёшлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган шиорни асосий ғоя сифатида ўзида мужассам этган “Инсон ҳуқуқлари – энг олий қадрият” мавзусида иштирокчиларга кенг тушунтиришлар берилди ва Мустақиллик йилларида сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлаш каби кўплаб йўналишларда эришилган ривожланиш ва юксалиш натижаларини халқимиз, кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этиш, ватандошларимиз, айниқса ёш авлод қалби ва онгига мустақилликнинг беқиёс ахамияти, кенг имкониятлар манбаи эканини, уларда Ватанга мухаббат ва садоқат туйғуларини янада чуқур сингдириш, мустақиллик йилларида эришилган энг катта бойлигимиз-халқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олижаноб фазилатлар миллий ва умумбашарий қадриятларга уйғун бўлиб яшаш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги ҳақида таъкидланди.
Тадбирда шунингдек, жорий йилнинг 14 май куни қабул қилинган “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳам кенг тушунчалар бериб ўтилди.
Учрашув якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар олишди.