Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Фермерлар кенгашлари аъзолари ўқуви


Урганч шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти туман фермерлар кенгашлари аъзолари учун ўқув семинари ташкил қилинди.

Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида фермерликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида айни кунларда жойларда ўтказилаётган ўқув семинарлари фермерлик ҳаракатини янада қўллаб-қувватлаш учун яратилаётган шарт-шароитларни яхшилаш, фермерлар кенгашлари аъзолари масъулиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малака ва билимларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўқув семинари давомида малакали мутахассислар томонидан иштирокчиларга фермерлик фаолиятини ривожлантириш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, қишлоқ хўжалигида шартнома муносабатлари, фермер хўжаликларини тайёрлов, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб-китоб тизими ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий-иқтисодий асослари, фермер хўжаликларига ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник хизмат кўрсатувчи консалтинг марказлари тармоғини ташкил этиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий суғориш техника ва технологияларини жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш каби мавзуларда маърузалар тингланди. Шунингдек, фермерлик фаолиятига оид маълумотлар жамланган йиғма материаллар тарқатилди.