Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига 2022-2023 йилларнинг I-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ТАҲЛИЛИ


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига

2022-2023 йилларнинг I-чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг

ТАҲЛИЛИ

 

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2022 йил 1-чорагида 1344 та, 2023 йилда 1886 та (+542),
жами 3230 та
мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан 17% ошган.

2022 йилнинг I-чорагида келиб тушган мурожаатларнинг 861 таси қаноатлантирилган, 232 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган,
5 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган, 5 та мурожаатлар рад этилган,
57 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган, ҳисобот даври охиридаги қолдиқ 158 тани ташкил қилади.

2023 йилнинг I-чорагида келиб тушган мурожаатларнинг 1054 таси (+193) қаноатлантирилган, 559 та (+327) мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 9 та (+4) мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган,
2 та (-3) мурожаатлар рад этилган, 104 та (+47) мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган, ҳисобот даври охиридаги қолдиқ 137 тани (-21) ташкил қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2023-йил 1-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхоналари орқали жами 191 та (2022-йил 1-чорагида 38 та) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган. Шундан, 83 таси қаноатлантирилди,
102 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 6 таси кўрмасдан қолдирилди.

 

Кўриб чиқиш натижалари юзасидан таққослама маълумот

(2022-йил 1-чорак ва 2023-йил 1-чорак)

 

Жами келиб тушган мурожаатлар сони

Қаноатлантирилган мурожаатлар сони

Тушунтириш берилган сони

Кўрмасдан қолдирилган

2022-yil 1- чорак

2023-yil 1-чорак

2022-yil 1-чорак

2023-yil 1-чорак

2022-yil 1-чорак

2023-yil 1-чорак

2022-yil 1-чорак

2023-yil 1-чорак

54

191

10

83

28

102

-

6

 

Вазирлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Хусусан, 2022 йил 1-чораги давомида келиб тушган мурожаатларнинг 174 таси, 2023 йил 1-чорагида 177 таси (+3) бевосита жойига чиқилиб,
ҳал қилинди.

Вазирлик “Ишонч телефони” орқали 2022 йил 1-чорагида 8 та,
2023 йил 1-чорагида 27 та (+19) мурожаатлар келиб тушган.

Вазирлик раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2022 йил
1-чорагида
789 та, 2023 йил 1-чорагида 1391 та (+602) жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Мурожаатларни турлари кесимида таҳлил қилинганда 2022 йил
1-чорагида
320 та
аризалар, 1024 та шикоятлар ва 1 таклифлар,
2023 йил 1-чорагида 853 та аризалар (+533), 1033 та (+9) шикоятлар
ва 2 та таклифлар (+1) келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинганда
2022 йил 1-чорагида меҳнат низолари (623 та), ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ (146 та), ерга доир (27 та), уй-жой (14 та), таълимга доир (15 та) масалаларда мурожаатлар ошган бўлса,

2023 йил 1-чорагида ушбу кўрсаткичлар меҳнат низолари (346 та, -277), ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ (126 та, -20), ерга доир (25 та, -2),
уй-жой (14 та), таълимга доир (24 та, +9) ташкил этмоқда.

2023-йил I-чорагида 2022-йилнинг I-чорагига нисбатан қўйидаги соҳалар бўйича мурожаатлар сони ошганлигини кўрсатмоқда.

Қаноатлантирилган шикоятлар юзасидан қўлланилган таъсир чоралари таҳлил қилинганда 2022 йил 1-чорагида 61 та тақдимномалар, 674 та даъво аризалари, даъво суммаси 2 547 993,987 сўм киритилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 47 та таклифлар (шундан 7 таси тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар) ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 3 та таклифлар тегишли давлат органларига киритилган.

2023 йил 1-чорагида давомида 59 та (-2) тақдимномалар, 433 та
(-241)
даъво аризалари, даъво суммаси 1 884 822,525 сўм (-663171,46 сўм) киритилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 26 та (-21) таклифлар (шундан 5 таси (-2) тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар) ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 3 та таклифлар тегишли давлат органларига киритилган.

Мурожаатлар юзасидан қўлланилган таъсир чоралари натижалари таҳлил қилинганда 2022 йил 1-чорагида 16 та шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, 1 та шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 30 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, 5 та ҳужжатлар бекор қилинган (ижроси тўхтатилган) ҳамда жисмоний
ва юридик шахсларнинг фойдасига 2 767 552,13 сўм пул харажатлари ундирилган.

2023 йил 1-чорагида 8 та (-8) шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, 1 та шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 24 та (-6) шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, 31 та (+26) ҳужжатлар бекор қилинган (ижроси тўхтатилган) ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдасига 1 586 705,569 сўм (-1 180 846,56 сўм) пул харажатлари ундирилган.

             Мурожаатлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, 2022 йил
1-чорагида
энг кўп мурожаатлар Чимбой (114), Тахтакўпир (100 та), Тахиатош (84 та) туманлари адлия бўлимларида ташкил этган бўлса,
энг кам мурожаатлар Қонликўл (21 та), Элликқалъа (32 та) туманлари адлия бўлимларига тўғри келган.

             2023 йил 1-чорагида энг кўп мурожаатлар Чимбой (204 та), Амударё (136 та), Шуманой (115 та) ва Қонликўл (111 та) туманлари
адлия бўлимларида ташкил қилган бўлса, энг кам мурожаатлар Элликқалъа (26 та), Тахтакўпир (51 та), Тахиатош (53 та) туманлари адлия бўлимларига тўғри келмоқда.

             2023-йил 1-чорагида келиб тушган мурожаатларни қаноатландириш даражаси бўйича таҳлил қилинганда, юқори кўрсаткичлар Шуманой
(61 та)
, Чимбой (56 та), Қонликўл (55 та) туманлари адлия бўлимларига,
энг паст кўрсаткичлар эса, Кегейли (10 та), Тахиатош (37 та), Тахтакўпир (27 та), Элликқалъа (9 та) туманларида кузатилди.

             Мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги қиёсий таҳлили динамикаси жадвал шаклида тақдим қилинмоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш ва иш ҳақиларини ундириш баён қилинган.

Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, моддий ёрдам тайинланмаётганлиги баён қилинган.

Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда эса, фуқаролар ўртасидаги ўзора ерга ва уй-жойга оид даъволар ҳақида
баён қилинган.