Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига 2021-2022 йиллар давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг ТАҲЛИЛИ


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига

2021-2022 йиллар давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг

ТАҲЛИЛИ

 

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман шаҳар адлия бўлимларига 2021 йилда 4626 та, 2022 йилда 5858 та, жами 10484 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан
20% ошган.

2021 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 2760 таси қаноатлантирилган, 1420 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган,
33 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган, 20 та мурожаатлар рад этилган,
393 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган.

2022 йилда келиб тушган мурожаатларнинг 3823 таси қаноатлантирилган, 1582 та мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилган,
53 та мурожаатлар кўрмасдан қолдирилган, 26 та мурожаатлар рад этилган,
322 та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган, ҳисобот даври охиридаги қолдиқ 52 тани ташкил қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Хусусан, 2021-2022 йиллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 43 таси бевосита мурожаат муаллифи иштирокида ўз жойида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2021 йилда 156 та, 2022 йилда 34 та мурожаатлар келиб тушган.

Раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2021 йилда 2483 та, 2022 йилда 3453 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.

Мурожаатларни турлари кесимида таҳлил қилинганда 2021 йилда
2127 та
аризалар, 2402 та шикоятлар, 2022 йилда 2018 та аризалар,
3836 та шикоятлар
ва 3 та таклифлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлил қилинганда
2021 йилда меҳнат низолари (1362 та), ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ
(263 та), нотариат ва адвокатура соҳаси (127 та), ерга доир (105 та),
уй-жой (50 та), таълимга доир (25 та) масалаларда кўплигини кўрсатди.

Шунингдек, 2022 йил давомида ушбу кўрсаткичлар меҳнат низолари (2345 та), ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ (288 та), нотариат ва адвокатура
соҳаси (202 та), ерга доир (53 та), уй-жой (60 та), таълимга доир (43 та) ташкил этмоқда.

Қаноатланган шикоятлар юзасидан қўлланилган таъсир чоралари таҳлил қилинганда 2021 йилда 199 та тақдимномалар, 1126 та даъво аризалари (даъво суммаси 5 477 838,6 сўм) киритилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 68 та таклифлар (шундан 24 таси тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар) ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 4 та таклифлар тегишли давлат органларига киритилган.

2022 йил давомида 262 та тақдимномалар, 2293 та даъво аризалари (даъво суммаси 9 540 504,9 сўм) киритилган.

Шунингдек, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 108 та таклифлар (шундан 35 таси тўғридан-тўғри расмийлаштирилиб, киритилган маъмурий баённомалар) ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан 8 та таклифлар тегишли давлат органларига киритилган.

Мурожаатлар юзасидан қўлланилган таъсир чоралари натижалари таҳлил қилинганда 2021 йилда 57 та шахслар интизомий жавобгарликка тортилган, 1 та шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган,
55 та шахслар маъмурий ва 1 та шахс жиноий жавобгарликка тортилган, 99 та ҳужжатлар бекор қилинган (ижроси тўхтатилган) ҳамда жисмоний
ва юридик шахсларнинг фойдасига 4 865 201,2 сўм пул харажатлари ундирилган.

2022 йилда 70 та шахслар интизомий жавобгарликка тортилган,
2 та шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинган, 103 та шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, 28 та ҳужжатлар бекор қилинган (ижроси тўхтатилган) ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг фойдасига 10 766 406,3 сўм пул харажатлари ундирилган.

             Мурожаатлар ҳудудлар (туман (шаҳар) адлия бўлимлари) кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар 2021 йилда Нукус шаҳри (366 та), Чимбой тумани (324), Қўнғирот тумаин (268 та), Тўрткўл тумани (240 та) адлия бўлимларида ташкил этмоқда.

             Энг кам мурожаатлар эса, Бузатов тумани (25 та), Қораўзак тумани (101 та) адлия бўлимлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

             2022 йилда энг кўп мурожаатлар Нукус шаҳри (458 та), Чимбой тумани (443 та), Амударё тумани (321 та) ва Хўжайли тумани (302 та) адлия бўлимларида ташкил қилмоқда.

             Энг кам мурожаатлар Бузатов тумани (110 та), Кегейли тумани
(143 та),
Элликқалъа тумани (145 та) адлия бўлимларига тўғри келмоқда.

             Мурожаатларнинг ҳудудлар кесимидаги қиёсий таҳлили динамикаси жадвал шаклида тақдим қилинмоқда.

             Таҳлил натижаларига кўра, меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш ва иш ҳақиларини ўндириш баён қилинган.

Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, моддий ёрдам тайинланмаётганлиги баён қилинган.

Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзора ерга ва уй-жойга оид даъволар ҳақида баён қилинган.