Янгиликлар
07
ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТ
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 апрелдаги
342-сон қарори ҳамда мазкур қарор ижроси юзасидан Адлия вазирлигининг 2019 йил 25 апрелдаги 130-ум сон буйруғида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 2020 йилнинг 6 ойи (1-ярим йиллиги) давомида жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича амалга оширилган тадбирларининг мониторинг қилиниши таъминланди.
Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг 15 июнь куни давлат идоралари ва ташкилотларининг 45 тасига 1-8-8/173-сонли хат юборилиб, жами 30 та давлат органлари ва ташкилотлариниг жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича ўтган 6 ойлик (1-ярим йиллиги) фаолияти мувофиқлаштирилган бўлиб, барчасининг амалга оширган ишлари сўров йўли билан мониторинг қилинди.
Мониторинг қарор билан тасдиқланган Низом талаблари асосида барча индикаторларни баҳолаш бўйича фоиз ва сонлар ўлчови асосида амалга оширилди.
Умумлаштириш натижаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси миқиёсида ҳуқуқий тарғибот соҳасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган.
Хусусан, 2020 йил 6 ойи (1-ярим йиллиги) давомида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан оммавий ахборот воситаларида 4872 та,
шундан 640 таси телевидениеда, 920 таси радиода, 410 таси газета ва журналларда, 2852 таси веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
Шу билан биргаликда, 50400 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган. Шундан 6374 та маърузалар, 39206 та давра суҳбатлар, 726 та семинарлар, 111 та конференциялар бўлиб, ушбу тарғибот тадбирлари жами 345277 та тингловчиларни ўз ичига қамраб олган.
Мониторинг натижаларига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тарғибот ва маърифат соҳасида ижобий ишлар амалга оширилиши билан қаторда, айрим давлат органлари (ташкилотлари) фаолиятида олдаги вақтлари ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида қилиниши зарур ҳамда кечиктириб бўлмайдиган муаммоли ҳолатлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Жумладан, соҳа фаолиятига оид қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ҳамда ижрочиларга тушунтириш бўйича тасдиқланган тарғибот режалари юзасидан:
Вазирликка Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳисоботга илова тариқасида тасдиқланган тарғибот режалари, ҳамкорлик дастурлари тақдим қилинмаган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Мўйноқ, Чимбой тумани ҳокимликлари томонидан тарғибот режалари, ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаган.
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилмаган.
Бундай ҳолатларга йўл қўйилиши, ўз навбатида давлат органлари ва ташкилотларида тарғибот соҳасида ўз-аро ҳамкорликнинг етарли даражада ўрнатилмаганлигидан, аҳолига соҳа фаолиятидан келиб чиқиб, манзилли тарғибот тадбирларини сифатли амалга оширмаганлигидан далолат беради.
II. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича тадбирларни баҳолаш юзасидан:
а) Маҳаллаларда ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари бўйича:
Хусусан, 6 та давлат органлари (ташкилотлари) юқори, 4 таси қониқарли, 1 таси ўрта даража, 19 таси салбий даража деб баҳоланди (Ушбу динамиканинг кескин пасайишига таъсир қилувчи салбий омил Республикада карантин режими жорий қилинганлиги ҳисобланади).
б) Тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган манзилли тарғибот тадбирлари сони бўйича:
Жумладан, 7 та давлат органлари (ташкилотлари) юқори, 2 таси қониқарли, 1 таси ўрта даража, 20 таси салбий даража деб баҳоланди.
в) Ҳуқуқни тарғиб қилишга доир кўргазмали тарғибот материаллари тайёрланиши бўйича:
6 та давлат органлари (ташкилотлари) юқори, 3 таси қониқарли, 2 таси ўрта даража, 19 таси салбий даража деб баҳоланди.
г) Давлат органларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари
ва каналлари фойдаланувчилари бўйича:
10 та давлат органлари (ташкилотлари) юқори, 6 таси қониқарли, 1 таси ўрта даража, 13 таси салбий даража деб баҳоланди (Ушбу баҳолаш кўрсаткичларининг тасдиқловчи жадвали илова қилинади).
III. Амударё, Беруний, Мўйноқ, Кегейли, Қораўзак, Элликқалъа, Чимбой тумани ҳокимликларидан ташқари, бошқа маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ҳисоботлар тақдим қилинмаган.
Маълумот учун: Чимбой тумани ҳокимлиги томонидан 17-ҳисобот шакли тақдим қилинмаган, яъни ҳисобот қисман ижро қилинган.
IV. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим қилинган статистик ҳисоботларида акс эттирилган ахборотларнинг тўғрилиги бўйича:
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим қилинган ҳисобот шаклининг 6-устунида акс эттирилган кўрсаткич билан 13, 14, 15, 16-устунлардаги статистик кўрсаткичлар ўз-аро номувофиқ ҳисобланади.
Ҳисобот шаклининг 31-устунида 2602 кўрсаткичи қайд қилинган. Аммо, ушбу кўрсаткич нотўғри акс эттирилган.
Мониторинг давомида олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, ушбу кўрсаткич жами 1726 тани ташкил этмоқда, яъни вазирликка нотўғри маълумот тақдим қилинган.
Шу билан қаторда, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Кегейли, Қораўзак, Беруний, Элликқалъа туманлари ҳокимликларининг ҳисобот шаклларининг 6-устунида акс эттирилган кўрсаткич билан 13, 14, 15, 16-устунлардаги статистик кўрсаткичлар ўз-аро номувофиқ ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳисобот шаклининг 31-устунида 585 та кўрсаткичи қайд қилинган. Аммо, ушбу кўрсаткич нотўғри акс эттирилган. Мониторинг давомида олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, ушбу кўрсаткич 564 тани ташкил этмоқда.
Элликқалъа тумани ҳокимлигининг ҳисобот шаклининг 1, 6, 31-устунидаги ахборотлар нотўғри акс эттирилган.
Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳисобот шаклининг 17-устуни тўлдирилмаган.
Беруний тумани ҳокимлигининг 1-устунидаги, Ӱзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳисобот шаклларининг 31-устунидаги маълумотлар нотўғри акс эттирилган.
V. Давлат органлари (ташкилотлари)нинг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари юзасидан:
Мониторинг натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари орқали умуман чиқишлар амалга оширилмаган.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, Амударё, Мўйноқ, Кегейли туманлари ҳокимликлари томонидан телевидение орқали чиқишлар амалга оширилмаган.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, Амударё, Мўйноқ, Кегейли, Қораўзак туманлари ҳокимликлари томонидан радио орқали чиқишлар қилинмаган.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, Кегейли тумани ҳокимлиги томонидан газета ва журналлар орқали чиқишлар амалга оширилмаган.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси томонидан веб-сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида чиқишлар қилинмаган.
VI. Давлат органлари (ташкилотлари)нинг оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари юзасидан:
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан умуман оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилмаган.
VII. Оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар сони билан аудиториядаги тингловчилар сонининг мувофиқлиги бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ташкил қилинган жами оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирларини тингловчилар сонига тақсимлаганда ҳар бир тарғибот тадбирига 3,5 та киши, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 1,5 киши, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси 3 киши, Кегейли тумани ҳокимлиги 3,6 киши, Қораўзак тумани ҳокимлиги 1,3 киши, Элликқалъа тумани ҳокимлиги 0,24 киши иштирокига тўғри келмоқда, яъни вазирликка нореал статистик кўрсаткичлар тақдим қилинган.
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил қилинган бўлмасада, 133 та киши иштирок этилганлиги тўғрисида нотўғри маълумот тақдим қилинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Мўйноқ тумани ҳокимлиги томонидан оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари кўрсатилган бўлсада, ҳисобот шаклида аудиториядаги тингловчилар сони кўрсатилмасдан тақдим қилинган.
VIII. Кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг амалга оширилиши бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, Мўйноқ, Кегейли, Элликқалъа туманлари ҳокимликлари томонидан плакат, буклет, флаер ва ҳоказолар умуман ишлаб чиқилмаган.
IX. Анимацион графика (видеоролик ва б.) ишлаб чиқилиши бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси, Амударё, Мўйноқ, Кегейли, Қораўзак, Элликқалъа тумани ҳокимликлари томонидан умуман анимацион графика (видеоролик ва б.) ишлаб чиқилмаган.
Бундай ҳолатларнинг давом этиши ўз навбатида республика миқиёсида ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларнинг ўз вақтида самарали мувофиқлаштирилишида, таҳлил қилинадиган масалаларга холисона ҳуқуқий баҳо берилишида ва олдаги вақтлари тарғибот-ташвиқот соҳасидаги ишларни янада жонлантириш учун тегиши тавсия ва таклифларни ишлаб чиқилишида, шу билан биргаликда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича республикада аниқ статистиканинг шакллантирилишида, энг асосийси аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришда, жамият ҳаёти учун зарур ва долзарб ҳисобланган ҳуқуқий билимларнинг тўғри ва ўз вақтида қўлланилишида, айрим соҳалардаги ҳуқуқбузарликларнинг олдин олиш учун профилактик тадбирларнинг амалга оширилишида ўзининг салбий таъсирини кўрсатади.
Юқоридагиларга кўра, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилди:
1. Мамлакатимизда кечаётган пандемия шароитида давлат органлари ва ташкилотлари ўз соҳа фаолияти бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарғиб қилишларида ҳуқуқий тарғиботнинг замонавий усулларидан фойдаланиш, жумладан видеоблог, видеоролик, инфографикалар, мобил репортажлар тайёрлашга кўпроқ эътибор қаратиш;
2. Давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида ўзаро ягона интеграция қилинган дастур орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказилишини йўлга қўйиш ва мазкур дастурда масъул ижрочилар томонидан етказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат ижроси юзасидан қилинган ишларни дастурга киритиб боришини ва бу борадаги ишларнинг назоратини ҳудудий адлия органлари томонидан олиб борилишининг имкониятини яратиш, натижада адлия органларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва услубий раҳбарликни амалга ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш каби асосий вазифаларининг амалда тўлиқ таъминлаш;
3. Босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини тарғиб этувчи рукн, эшиттириш ва кўрсатувлар ташкил этиш ҳамда материаллар жойлаштириш;
4. Тизимдаги мавжуд бӱлган барча ижтимоий тармоқларни хатлов (инвентаризация)дан ӱтказиш, агарда расмий саҳифа (инстаграм, фейзбук, телеграм) очилмаган бӱлса, дарҳол очиш чораларини кӱриш, ушбу ижтимоий тармоқларнинг аъзолари сонини кескин ошириш ҳамда расмий маълумотларнинг жойлаштирилишига алоҳида эътибор қаратиш, жойлаштирилаётган ахборотларнинг мунтазам янгиланиб борилишини таъминлаш;
5. Қонун ҳужжатлари матнларининг ӱз вақтида ижрочилар ва аҳолига мунтазам равишда етказилишини ҳамда қонун ҳужжатлари матнларининг ӱз вақтида етиб борилишини таъминлаш мақсадида, ташкилот (идора)ларнинг электрон манзиллари ўзгарганда, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига ёзма равишда мунтазам ахборот тақдим этиб бориш;
6. Ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этишда аудиторияда кенг аҳоли қатламига сифатли ҳуқуқий ахборотни олиш имкониятини яратиб бериш, бу борада тарғибот тадбирларида берилаётган ахборотларнинг енгил, оддий, равон тилда етказилишига алоҳида эътибор қаратиш;
7. Ҳар бир орган, идора (ташкилот)ларда мурожаатлар турига (динамикасига), соҳа фаолияти билан бевосита боғлиқ бӱлган аҳолини қизиқтирган масалалардан келиб чиққан ҳолда, ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда энг асосийси айрим соҳалардаги ҳуқуқбузарликларнинг олдин олиш учун профилактик тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, жамият ва давлат ҳаёти учун зарур ва долзарб ҳисобланган ҳуқуқий билимларнинг тўғри ҳамда ўз вақтида қўлланилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги