Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Пандемия даврида нотариус қандай фаолият олиб бормоқда


Аҳолига сифатли нотариал хизмат кўрсатиш асосий вазифамиз

Сўнгги йилларда мамлакатимизда нотариат институтининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳамда нотариал идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиш сифати даражасини ошириш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариал хизматлар кўрсатишнинг тезкорлигини ошириш, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда, жумладан хусусий мулк эгалари ўз мулкини эркин тасарруф этиши ва ундан фойдаланишида ортиқча бюрократик тўсиқ ва ғовларни олиб ташлаш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қатор мақсадли вазифаларни амалга ошириш замон талабларидан бири бўлиб қолмоқда.
Нотариатнинг фаол моделига ўтиш жараёни асослари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5816-сон Фармонига асосан бошланди.

Соҳадаги ислоҳатларнинг боришини Қорақалпоғистон Республикаси мисолида таҳлил қилсак.

Жорий йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси ўз фаолиятин бошлади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида давлат нотариал идораларида ишлаётган жами 48 та нотариусдан, 46 тасига уларнинг аризаларига асосан хусусий нотариал фаолиятига рухсат берувчи лицензиялари бепул расмийлаштириб берилди. Ҳозирда 2 та, Хўжайли ва Бўзатов тумани давлат нотариал идоралари ўз фаолиятин олиб бормоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг нотариал идораларини таъминлашга, нотариус ва нотариат ходимларига ойлик иш ҳақи тўлашга ва пуллик хизмат учун қўшимча тўловлар, бошқа харажатлар ва даромадлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтсак.

Даромадлар. 2020 йилнинг январь ойида нотариуслар томонидан давлат божи 2 775 178 052 сўм ўндирилган, август ойида бўлса 2 471 082 625,00 сўм ўндирилган, герб йиғими нотариуслар томонидан январь ойида 165 042 300 сўм ўндирилган бўлса, август ойида 150 814 900,00 сўмни ташкил этган, пуллик хизмат учун нотариуслар томонидан январь ойида 822 880 605 сўмни ташкил этган, август ойида 895 721 156,00 сўм туширилган, давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига кетган маблағлар январь ойида 408 556 954,41 сўмни ташкил қилса, август ойида бўлса 2 645 304,05 сўмга тенг бўлган, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига келиб тушган маблағлар январь ойида 1 198 294 556,43 сўмни ташкил этган бўлса, август ойида бу тушим 12 680 687,77 сўмни ташкил этган.

Ҳаражатлар. Жорий йилнинг январь ойида нотариуслар ва нотариат ходимларига бюджет ҳисобидан 351 576 632,50 сўм иш ҳақи сарфланган бўлса, август ойида бу маблағ 17 876 442,50 сўм сарфларган (20 баробар маблағ тежалган), нотариуслар ва нотариат ходимларини раҳбатлантириш учун январь ойида 21 564 465,00 сўм сарфланган, август ойи ҳолатига кўра сарф-харажатлар умуман амалга оширилмаган, январь ойида пуллик хизмат учун қўшимча тўловларига 647 200 081,25 сўм сарф этилган бўлса, август ойи ҳолатига келиб 5 549 916,25 сўмни ташкил этган (129 баробарга тежалган), хизмат сафари учун январь ойида 1 200 000 сўм сарфланган бўлса, август ойи ҳолатига кўра сарф-харажатлар умуман амалга оширилмаган, коммунал тўловлари учун январь ойида 12 000 000 сўм сарфланган бўлса, август ойи ҳолатига кўра сарф-харажатлар умуман амалга оширилмаган, телефон алоқаси учун январь ойида 4 200 000 сўм сарфланган бўлса, август ойи ҳолатига кўра ҳаражатлар бўлмаган, Интернет алоқаси учун январь ойида 5 477 280 сўм сарфланган бўлса, август ойи ҳолатига кўра умуман амалга оширилмаган, ДНИларнинг ахборот тизими учун январь ойи учун 4 026 777 сўм сарфланган бўлса, август ойи ҳолатига кўра сарф-харажат умуман бўлмаган, компьютер жихозларини таъмирлашга январь ойи учун 1 000 000 сарфланган бўлса, бу кўрсаткич август ойи ҳолатига кўра сарф-харажат умуман бўлмаган, ДНИларни сақлаш харажати учун январь ойида 25 411 532,26 сўм сарфланган бўлса, август ойи ҳолатига кўра 3 271 940,00 сўмни ташкил этган (8 баробарга тежалган).
Давлат нотариал идоралари хусусий секторга ўтказилгандан сўнг вазирлик томонидан ҳар ойда 1 млрд сўм тежалмоқда, бу давлат бюджетидан 1 йилда 12 млрд сўм маблағлар тежайди.
Нотариуслар томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони январь ойида 14657 та ташкил этган бўлса, август ойи ҳолатига кўра 11042 та бўлган, хусусий амалиёт билан шуғуланувчи нотариусларга берилген кўчмас-мулкларнинг ижарасидан келиб тушган маблағлар жорий йилнинг август ойи ҳолатига кўра 9 510 023,93 сўмни ташкил этди, хусусий амалиёт билан шуғуланувчи нотариусларга мулкларни сотиш шартномалари тузилди.
Шу жумладан, ўтган йилда Нукус шаҳридаги 2 та давлат нотариал идораси бинолари режали капитал таъмирловига асосан таъмирланган бўлиб, таъмирлаш ишлари якунланиб, ҳозирда хусусий нотариал фаолияти билан шуғулланувчи нотариусларга ижарага топширилган.
Шунингдек давлат нотариал идоралари хусусий секторга ўтказилгандан сўнг хусусий нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тезлиги ҳам очди. Масалан ҳозирги вақтда ўртача нотариал ҳаракатлар
5 дақиқадан 30 дақиқагача бўлган вақт оралиғида амалга оширилмоқда.

Аллаяр Базарбаев,
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бош маслаҳатчиси