Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

04

АДАМ САЎДАСЫ ¬ ДӘЎИР МАШҚАЛАСЫ


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Одам совдосига қарши кўраш ва Мажбурий меҳнатга қарши кўрашиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТ

Жорий йилнинг 17 август куни Ӯзбекистон Республикасининг  “Одам савдосига қарши курашиш тӯғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилинди.
Одам савдоси деганда куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини, тўқималарини ва (ёки) ҳужайраларини ажратиб олиш назарда тутилади.
Одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
одам савдосига қарши курашишга, шу жумладан одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий, профилактика чора-тадбирларини, ахборотга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;
одам савдосини ўз вақтида аниқлаш ва унга чек қўйиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги принципини таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ижтимоий ҳимоя қилиш;
одам савдосига қарши курашиш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари, конференциялар, семинар-тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказишга доир фаолиятни, шунингдек ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ходимларини касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга доир фаолиятни ривожлантириш ҳамда рағбатлантириш;
одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик қилиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Одам совдосига қарши кўраш ва Мажбурий меҳнатга қарши кўрашиш соҳасида жорий йилнинг
1 июль кунига қадар қўйидаги ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Ҳусусан, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш юзасидан 15 та тарғиботчи гуруҳлар ташкил этилиб, мазкур гуруҳларга бириктирилган 128 та шахслар томонидан жами 545 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Шундан, 200 та аудиторияларда давра сухбатлари, 164 та бошқа оғзаки тадбирлар, 181 та оммавий ахборот воситаларида чиқишлар амалга оширилди.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирларида жами 3367 та шахслар иштирок этиб, 1492 та буклет, плакат ва бошқа материаллар тарқатилди.

Есенгелди Утепов,
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги бӯлим бошлиғи