Янгиликлар
05
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йил 3 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан 2020 йил 3 чораги
давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан маълумот.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 3 чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.
I. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига 2020 йил 3 чораги давомида жами 345 та яъни,
107 та ариза ва 238 та шикоятлар келиб тушган.
Келиб тушган мурожаатларнинг 233 таси ҳал этилган бўлиб, шундан
113 та мурожаат ёки 48,5 фоизи қаноатлантирилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жиддий эътибор қаратилиб, уларни ўз вақтида ва сифатли ўрганиб чиқиш чоралари кўрилиб, такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида мурожаатларни муаллиф иштирокида ўз жойида кўриб чиқиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрилди.
Хусусан, келиб тушган мурожаатларнинг 35 таси бевосита мурожаат муаллифи иштирокида ўз жойида кўриб чиқилиб, ҳал қилинди.
Шунингдек, 120 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилган, 51 та мурожаат тегишлигига кўра бошқа идора ва ташкилотларга ҳамда 27 та мурожаатлар туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Бундан ташқари, жами 7 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса, 27 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
II. Ишонч телефонларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Ишонч телефони” орқали 2020 йил 3 чораги давомида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид 68 та мурожаатлар келиб тушган.
“Ишонч телефони”га келиб тушган мурожаатларнинг 48 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 17 таси ёки 35,4 фоизи қаноатлантирилиб, 31 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, 8 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ҳамда 9 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Шунингдек, жами 3 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Раҳбариятининг шахсий ва сайёр қабулларида 2020 йил 3 чораги давомида 55 та жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинган.
Мазкур мурожаатларнинг 33 таси вазирлик томонидан кўриб чиқилиб, 18 таси қаноатлантирилган бўлса, 15 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 9 таси ҳал этиш учун тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга ва 5 таси туман (шаҳар) адлия бўлимларига юборилган.
Шунингдек, жами 2 та мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган бўлса, 6 та мурожаатлар ҳисобот даврининг охирига қолдиқ бўлиб ўтган.
Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича бўйича таҳлил қилинди.
1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 28 тақдимнома, 4 даъво аризаси киритилиб, киритилган тақдимномалардан 25 тасининг ва 2 та даъво аризаларнинг ижроси таминланган.
Таҳлил натижасида мурожаатларнинг қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:
-меҳнат низолари масаласида 140 та;
-ижтимоий ҳимоя билан боғлиқ масалаг оид 86;
-уй-жой масаласида 35;
-ерга доир масаласида 21;
Меҳнат низолари масаласида келиб тушган мурожаатларда асосан ишдан ноқонуний бушатганлиги, ишга қайта тиклаш баён қилинган.
Ижтимоий соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан пенсияга чиқиш пенсияни расмийлаштириш, тайинлаш тартиблари, пенсияни ҳисоблаш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш ҳолатлари шунингдек, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланган нафақа пуллари тегишли оилаларга ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги баён қилинган.
Уй-жойга ва ерга доир соҳада келиб тушган мурожаатларда асосан, фуқаролар ўртасидаги ўзора ерга ва уй-жойга ойд даъволар ҳақида ҳамда суд ва прокуратура органларининг протести билан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратиш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари бекор қилинганлиги натижасида зарар кўрганлиги баён қилинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, келгусида мазкур соҳадаги мурожаатларни сонини янада камайтириш мақсадида:
- келгусида шикоятлар кўпайган соҳаларни иш режаларга киритиш ёки мониторинг асосида ўрганишни ташкил қилиш;
- мурожаатлар кўпайган соҳаларга масъул бўлган Республика идора раҳбарлари ва ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ташкил этиш;
- қайси ташкилот ходимлари хатти-ҳаракатларига нисбатан кўпроқ шикоятлар келиб тушган бўлса, мазкур ташкилотларда ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказиш ёки унинг юқори турувчисига тақдимнома, огоҳнома киритиш ёки таклиф ва тавсиялар юбориш.
Инсон ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўлими