Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши қонунчилик такомиллашмоқда


Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши қонунчилик такомиллашмоқда

Сўнгги йилларда республикада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан устувор йўналиш ҳисобланган одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатни таг-томири билан йўқотиш бўйича комплекс чора-тадбирлар натижасида Болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.
Бу борадаги ислоҳатлар ҳақида тўхталганимизда халқаро ва миллий ҳуқуқ тизимида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган. Халқаро меҳнат ташкилоти (кейинги ўринларда ХМТ деб аталади) билан фаол ҳамкорлик қилинмоқда, ушбу ташкилотнинг 14 та, жумладан, 8 та асосий конвенцияси, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга доир конвенцияси ратификация қилинди. (инфографика)
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини олға суришда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича белгиланган вазифаларга 2019 йил 30 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонинг қабул қилиниши ушбу соҳадаги ислоҳатларни янги босқичга кўтарди.
Ҳар бир ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти албатта унинг ижроси билан чамбарчас боғлиқ.
Мазкур Фармон билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2019 йил 5 августдаги қарори билан  Қорақалпоғистон Республикаси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси ташкиллаштирилди ва комиссия таркиби тасдиқланди.
Меҳнат муносабатлари бўйича мурожаатларни қабул қилиш учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ишонч телефони, расмий веб сайти ва телеграм мессенджерида mehnathuquq_bot телеграм тармоғи орқали мурожаатлар қабул қилинади.
Адлия вазирилиги томонидан барча давлат органлари ва ташкилотлари, таълим муассасаларида мазкур фармон ва Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам бериш тўғрисидаги Ҳукумат қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб келинмоқда.
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатнинг олдини олишда тарғибот тадбирларининг ўрни муҳим ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида адлия органлари томонидан 500дан ортиқ ҳуқуқий тарғибот ишлари олиб борилди.
Тарғибот тадбирларининг манзилли турда олиб борилиши ушбу салбий ҳолатларга қарши курашишда аҳамиятли ҳисобланади.
Жумладан, адлия органларининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Истиқболли Авлод" Республика ижтимоий ахборот маркази, “Ишонч” ахборот маърифат маркази, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан  чет давлатларга ишлаш учун кетаётган фуқароларга манзилли турда аэропорт, вокзалларда ҳам ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикасида Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда нафақат давлат органлари ва ташкилотлари, балки нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам фаол ҳаракат этмоқда.
Мана шундай давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан тармоқ, ҳудудий дастурларни, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган бошқа қарорларни амалга ошириш борасидаги ҳамкорлиги мамлакатимизда ижтимоий шериклик интитути фаолиятининг самарали ишлашига ёрдам беради.
Жорий йилда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) (ЎРҚ-633, 17.08.2020 й.)  Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.
Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;
- вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;
- ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;
- ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.
Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.
Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Наргиз Ерниязова,
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги етакчи маслаҳатчиси