Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

“Бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилмоқда


Асосий қонунимизда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимиятининг тизими — ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши принципига асосланиши, “Судлар тўғрисида”ги Қонунда Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга оширилиши, улар ўз фаолиятида фақат қонунга бўйсуниши белгиланган.
Ҳуқуқий демократик давлатнинг муҳим ва ажралмас белгиси - бу қонун устуворлиги ҳисобланади. Шунингдек, ҳуқуқий давлатда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши асосий вазифа саналади. Ушбу йўлда судларнинг ўрни муҳим аҳамият касб этади.
Сўнгги йилларда давлатимизда кенг ислоҳатларни назарда тутувчи кўплаб қонун ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган 20 дан ортиқ қонун, фармон ва қа-рорлар қабул қилинган.
Ушбу қонун ҳужжатлар билан суд ҳокимиятининг ҳақиқий мустақиллигини таъминлаш, унинг нуфузини янада ошириш, судья¬ларни танлаш ва тайинлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгилаб берилди. Лекин, шундай бўлсада, суд тизимида ҳали ҳануз бир қанча муаммолар мавжуд эди. Айниқса, суд қарорларини қайта кўришда такрорловчи босқичлар мавжудлиги яъни вилоят судлари айрим ишларни биринчи инстанция сифатида ҳам кўриб, унинг устидан келиб тушаётган шикоятларни апелляция ва кассация инстанциясида ҳам кўрар эди. Бу ўз навбатида фуқароларимизда судларга нисбатан ишончсизлик уйғотиб келаётган эди.
Жорий йилнинг 24 июль куни Президентимиз томонидан имзоланган “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон айнан ушбу муаммо ва бошқа да қатор муаммоларнинг ечимини таъминлашга қаратилгани билан аҳмиятлидир.
Фармон билан 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилади.
Эндиликда туман (шаҳар) маъмурий судлари ўрнида туманлараро маъмурий судлари ташкил этилади ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.
Энг эътиборлиси, Фармон билан ортиқча суд босқичларини бекор қилиш орқали “бир суд – бир инстанция” тамойили жорий этилмоқда. Яъни, туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят даражасидаги судлар томонидан апелляция тартибида, апелляция тартибида кўрилган суд қарорларини эса Олий суд томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш, кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича суд қарорларини эса Олий суд раиси, Бош прокурор ва уларнинг ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш назарда тутилган. Суд ишларини назорат тартибида кўриш институти эса умуман тугатилмоқда. Бундай тартибнинг ўрнатилиши натижасида фуқароларнинг сарсон бўлишининг олди олинади, ўзгаришлар туфайли фуқароларимизда ҳақиқат ва адолатга ишончи кучаяди.
Давлатимиз раҳбари “Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак” деб таъкидлаган эди. Айнан ушбу Фармон суд остонасига қадам қўйган ҳар бир фуқарода адолат борлигига қатъий ишонч ҳосил бўлиши учун хизмат қилишига ишонамиз.

С.Раимбекова
Беруний тумани адлия бўлими бош маслаҳатчиси