Янгиликлар
06
Мурожаат қаноатлантирилди
Элликқалъа туманида яшовчи С.Алимова туман Санитария-эпидемилогик осойишталик маркази томонидан коронавирус пандемияси даврида бош шифокор буйруғи билан ишга жалб қилиниб, лекин унга тегишли ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига мурожаат қилади.
Мурожаатни ўрганиш давомида туман Санитария-эпидемилогик осойишталик маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5969-сон Фармони, 17-бандида, “Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилсин” деб белгилаб берилган талабларига риоя қилмай, С.Алимовага тўланиши шарт бўлган ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар тўланмаганлиги аниқланди.
Фуқаро С.Алимова мурожаати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5969-сон Фармони, 17-бандига ва туман Санитария-эпидемилогик осойишталик маркази томонидан коронавирус пандемияси даврида бош шифокор буйруғи билан ишга жалб қилингани тўғрисидаги тегишли буйруғига асос, коронавирус пандемияси даврида ишга жалб қилинганлиги аниқланиб, Элликқалъа туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига Элликқалъа тумани Санитария-эпидемилогик осойишталик марказидан ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловларни ундириб бериш юзасидан даъво ариза киритилди.
Суд томонидан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, фуқаро С.Алимовага ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов юзасидан 250.000 сўмдан зиёдроқ меҳнат ҳақисини ундириш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилди.
Элликқалъа тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Н.Н.Тайров