Янгиликлар
29
Иш ҳажми қисқарди деб, ишдан бўшатилган ходималар ўз ишига қайта тикланди
Элликқалъа туманида яшовчи фуқаролар А.Киребаева ва Ж.Райбековалар туман Санитария-эпидемилогик осойишталик маркази томонидан иш ҳажмининг қисқариши туфайли ишдан бушатилганидан норози бўлиб, туман адлия бўлимига мурожаат қиладилар.
Мурожаатни ўрганиш давомида туман Санитария-эпидемилогик осойишталик маркази Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексиниӊ 98, 103-моддаларининг талабларига риоя қилмай, А.Киребаева ва Ж.Райбековаларнинг ишда қолиш имкониятларининг юқорилигини ҳисобга олмасдан, улар билан тузилган меҳнат шартнамаларини бекор килинганлиги аниқланди.
Меҳнат кодексининг 98-моддасида, “Корхона мулкдори алмашганда, худди шунингдек корхона қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилган, бирлаштирилган, бўлиб юборилган, қайта тузилган, ажратилганда) меҳнат муносабатлари ходимнинг розилиги билан давом этаверади” деб кўрсатилган.
Мазкур кодекснинг 103-моддасида “Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.
Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга, оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга, мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга ва бошқа кўрсаткишларга эга бўлган шахслар афзалликга эга бўлади деб белгиланган.
Фуқаролар А.Киребаева ва Ж.Райбековаларнинг ишда қолишида Меҳнат кодексида кўрсатилган шундай афзалликлар юқори эканлигини аниқланиб, Элликқалъа туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди орқали Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича суди апелляция судлов ҳайъатига ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқларни ноқонуний деб топиш, фуқаролар А.Киребаева ва Ж.Райбековаларни Элликқалъа тумани Санитария-эпидемилогик осойишталик марказига ишга қайта тиклаш ва уларнинг фойдасига мажбурий бўш юрган кунлари учун иш ҳақиларини ундириб бериш юзасидан шикоят аризалар киритилди.
Суд томонидан даъво аризалар тўлиқ қаноатлантирилиб, мажбурий бекор юрган кунлари учун фуқаро А.Киребаевага 3.224.709 сўм ва фуқаро Ж.Райбековага 2.600.360 сўм, ушбу икки фуқарога жами 5.825.069 сўм меҳнат ҳақиларини ундириш ва ишга қайта тиклаш бўйича ажрими чиқарилди. Мурожаат эгалари ўз ишларига қайта тикланди.
Элликқалъа тумани адлия бўлими
бош маслаҳатчиси Н.Н.Тайров