Янгиликлар
24
Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Нукус тумани филилалининг ноқонуний қарори бекор қилинди
Жорий йилнинг 13 июнь куни фуқаро А.А. Нукус тумани «Ақманғыт» кўчаси бўйида ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли автотранспорт воситасини ўзидан бошқа ойила аъзолари билан бошқарганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Нукус тумани филилали ходимлари томонидан маъмурий баённома тузилган ва 2020 йил 15 июнь кунги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54-моддаси 2-қисмида белгиланган ҳуқуқбузарлик буйича базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараварида жарийма кўлланилган.
Фуқаро А.А. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Нукус тумани филилали томонидан қабул қилинган кароридан норози бўлиб Нукус туман адлия бўлимига мурожаат қилган.
Нукус туман адлия бўлими томонидан мурожаат бўйича ўтказилган ўрганишда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Нукус тумани филилалининг 2020 йил 15 июнь кунги қарори Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 309-моддасида белгиланган тартибга риоя қилинмасдан қабул қилганлиги аниқланди. Яъни, қарорда бошқа фуқарога тегишли бўлган автотранспорт воситаси кўрсатилган, ва ишни кўриб чиқиш пайтида аниқланган ҳолатларнинг баёни нотўғри кўрсатилган.
Мурожаат юзасидан тегишли ташкилотга тақдимнома киритилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Нукус тумани филилалининг қарори бекор қилинди.
Нукус туман адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
Ж.Панабергенова