Янгиликлар
24
Ҳар бир мурожаат изчил ва холисона ўрганилмоқда
Нукус шаҳар адлия бўлимига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳар бир мурожаати изчил ва холисона ўрганилиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир қилган шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик белгиланиши таъминланиб келинмоқда.
Хусусан, фуқаролар Б.Д. ва У.У ларнинг, ишсизик нафақа пуллари тўланишининг қонунийлигини ўрганиб беришни сўраган мурожаати бўлим томонидан ўрганилиб чиқилди.
Аниқланишича, Нукус шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан фуқаролар Б.Д. ва У.Улар Нукус Аграр коллежида ишлаган.
2019 йил 18 ноябрь куни штат бирлигининг қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилиниб, бандликка кўмаклашиш марказидан ишсизлар қаторида рўйхатдан ўтганлиги аниқланди. Шаҳар бандликка кўмаклашиш марказининг бўлимга берген маълумотида фуқаролар Б.Д. ва У.Уга шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази томонидан шаҳардаги корхона ва ташкилотлар томонидан таклиф қилинган бош ва квота иш ўринлари ҳақидаги маълумотлар билан таништирилиб, фуқароларнинг мутахассислиги бўйича бўш иш ўринлари мавжуд эмаслиги сабабли, “Ёнғинга қарши хизмат” МЧЖ корхонаси инспектори, ҚҚ Гидрометриология экспедициясининг Кегейли, Хужайли тумани инспектори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон қарори билан Ҳақи тўланадиган жамоат ишлари таклиф қилинганлиги,
лекин фуқаролар Б.Д. ва У.Улар бу иш ўринлари туғри келмаслигини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1999 йил 13 окябрь куни 831-сон билан рўйхатдан ўтган “Меҳнат бўлимларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 40-бандида “Иш қидираётган фуқарони ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор — фуқаро рўйхатга олингандан кейинги биринчи 10 кун ичида, унга мақбул келадиган иш таклиф қилинмаса ёки меҳнат бўлимлари йўлланмаси бўйича шахсни ишга жойлаштириш юзасидан корхона томонидан рад жавоби берилса, меҳнат бўлими томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олингандан кейин 11-кундан кечикмасдан қабул қилинади” - деб кўрсатилган.
Низомнинг 53-бандига кўра, “Ишсизлик нафақаси ишсизнинг меҳнат бўлимларида иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб меҳнат бўлимининг буйруғи асосида ҳисобланиши кўрсатилган.
54-бандда эса, ишсизлик бўйича нафақа тўлаш муддати (давомийлиги) Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 27-моддасига мувофиқ ўрнатилади” – деб кўрсатилган.
Фуқаролар Б.Д. ва У.Уларга ишсизлик нафақаси ўрганиш кунига қадар тўлаб берилмасдан қолган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Нукус шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролар Б.Д. ва У.Уларнинг ишсизлик нафақаси тўлаб берилиши бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига тақдимнома киритилди.
Нукус шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
Б.Нажимов.