Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Бир мурожаат изидан


Беруний тумани адлия бўлимига “Беруний Агросервис машина трактор парки” масъулияти чекланган жамиятида ишлаган ходимлар И.О, М.Ю, И.М, Ш.Глар мурожаат қилиб, ҳисобланган лекин тўланмай қолган иш ҳақиларини ундиришда амалий ёрдам сўради.
Туман адлия бўлими томонидан фуқаролар мурожаати бўйича тегишли ҳужжатлар ўрганилганида, “Беруний Агросервис МТП” МЧЖ томонидан фуқаролар И.Ога 15 830 822 сўм, М.Юга 16 198 334 сўм, И.Мга 7 944 008 сўм ҳамда Ш.Гга 14 863 892 сўм жами 54 837 056 (эллик тўрт миллион саккиз юз ўттиз етти минг эллик олти) сўм иш ҳақилари тўланмаганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шарт деб белгиланган.
Мазкур Кодекснинг 161-моддасига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас.
Юқоридаги нормаларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосланиб туман адлия бўлими томонидан фуқаролар И.О, М.Ю, И.М, Ш.Глар манфаатини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига аризалар киритилиб, натижаси бўйича фуқароларга жами 54.837.056 (эллик тўрт миллион саккиз юз ўттиз етти минг эллик олти) сўм иш ҳақиларини ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилиб иш ҳақилари ундириб берилди.

Беруний тумани адлия бўлими масъул ходими
Лобар Розимова