Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Аҳоли бандлигини таъминлаш яхши, лекин ходимга иш ҳақи тўланмаса чи...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг   2018 йил 13 апрелдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5415-сон Фармонига асос туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилди. Адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишдан иборат.
Жорий йилнинг 1 июль куни Қонликўл туман адлия бўлимига Қонликўл овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар Ж.А, Ж.Х, П.Б, Р.Б, Ж.Ж, Б.А, Ш.О, А.Т, А.У, И.Ш, К.Т, Б.Д лар 2020 йил 1 май кунидан 1 июнь кунлари оралиғида жамоатчилик ишларида қатнашганлигини, лекин шу кунгача ойлик иш ҳақи тўланмаганлигидан норозилигини билдириб, иш ҳақиларини ундириб беришда  амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Адлия бўлими томонидан мурожаатни ўрганиш давомида 2020 йил
1 май куни Суенли ирригация тизими бошқармаси ва Қонликўл тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ҳақ тўланадиган ишларни ташкил этиш бўйича 51-сон шартнома тузилганлиги, Суенли ирригация  тизими бошқармаси томонидан 2020 йил 1 май куни 2020 йил
1 майдан 31 майгача 1(бир) ойлик муддатга вақтинчалик мавсумий ишга қабул қилиш бўйича 35-сонли буйруқ қабул қилинганлиги, 12 та фуқарога 751.339 сўмдан жами 9.016.068 сўм иш ҳақи ҳисобланиб, табель, иш ҳақисини ҳисоблаш бўйича барча ҳужжатлар туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ўз вақтида тақдим қилинганлиги, лекин туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан тўланмаганлиги аниқланди.
Бундай ҳолат ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг тегишли бандлари ва Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг
161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги, 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги талабларнинг бузилишига олиб келган.
Қонликўл туман адлия бўлими томонидан тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига "Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва унга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида" тақдимнома киритилди.  
Тақдимномани кўриб чиқиш натижасига кўра 12 фуқаронинг
751.339 сўмдан жами 9.016.068 сўмлик иш ҳақилари тўлиқ тўлаб берилди ва фуқаролар мурожаатлари ижобий ҳал этилиши таьминланди.

Қонликўл туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси                                            
Б.Матжанова