Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия бўлими фаолиятидан


II чоракда амалга оширилган ўрганишлар ва мониторинглар

Давлатимизда коронавирус пандемиясига қарши курашиш мақсадида кучайтирилган карантин тартиби жорий этилган бир вақтда Беруний туман адлия бўлими ўзига юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун масофавий иш режимида онлайн тарзда фаолиятини давом эттирмоқда.
Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш туман адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шу муносабат билан Беруний туман адлия бўлими томонидан жорий йилнинг олти ойи давомида 36 та ташкилотда 3 та ўрганиш ва 5 та мониторинг ишлари амалга оширилди ҳамда жами 979 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди, шундан 4 та мониторинг ҳисобот даврининг II чорагида ўтказилди.
Хусусан, 2020 йил май ойида тумандаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жорий йилнинг январь, февраль, март ойларида тайинланган нафақа пуллари тегишли оилаларга ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги ҳамда жорий йилнинг март, апрель ойларида тўлаш муддати тугаган нафақалар узлуксиз давом эттирилаётганлиги юзасидан танлов йўли билан мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида 3 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида 8 та ҳолатда тегишли Комиссия қарори асосида нафақа тайинланганлиги, лекин пул маблағи ажратилмаганлиги сабабли кейинги ойга қолдирилиб, нафақа пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди, ушбу қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилиши натижасида 8 нафар фуқароларга 2 677 000 сўм миқдорида нафақа пуллари тўланишига эришилди. Мониторинг натижаси бўйича тумандаги 37 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига огоҳнома берилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сон қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилиниши аҳволи “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимида мавжуд маълумотларни ўрганиш йўли билан амалга оширилди. Ўрганиш давомида 51 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 1 та тақдимнома, 7 та огоҳнома ва 1 та маъмурий таклиф киритилди.
Беруний тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази йўлланмаси асосида жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларнинг иш ҳақиларининг тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланиши бўйича мониторинг ўтказилганида, 595 нафар фуқароларга май ойи учун ҳисобланган 407 915 000 сўм иш ҳақилари Жамғарма томонидан маблағ ўтказилмаганлиги сабабли тўлаб берилмаганлиги аниқланди ва тақдимнома киритилиши натижасида ушбу фуқароларга 407 915 000 сўм иш ҳақилари тўлаб берилди.
Бундан ташқари, Беруний тумани ҳокимлиги томонидан қабул қилинган қарорлари тегишли ҳужжатларни сўраб олиш йўли билан ҳамда ҳокимликнинг расмий веб-сайти орқали мониторинг тартибида ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида туман ҳокими қарорларининг 196 таси жисмоний ва юридик шахсларга ер майдони ажратиш ҳақидаги қарорлар эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги “Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4551-сон қарорининг 3-бандида 2020 йил 1 мартдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади, деб белгиланган. Лекин, жорий йилнинг март, апрель, май ойларида қабул қилинган туман ҳокимининг жисмоний ва юридик шахсларга ер майдони ажратиш ҳақидаги 196 та қарорлари ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилмаганлиги маълум бўлди ва туман адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома асосида ушбу қарорлар ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилди.  

С.Раимбекова
Беруний туман адлия бўлими масъул ходими