Янгиликлар
20
Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан 2020-йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан МАЪЛУМОТ
Бугунги кунда мамлакатимизда барча сохаларда кенг кўламли ислохатлар амалга оширилмоқда.
Шу билан биргаликда Адлия органлари тизимларини тартибга солиш юзасидан бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Президентимизнинг 2018-йил 13-апрель кунги 5415-сонли Фармони билан Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш юзасидан ислохатлар амалга оширилиб, вазирлик тарихида биринчи марта туман (шахар) адлия бўлимлари ташкиллаширилди.
Давлат ҳуқуқий сиёсатини юргизиш, норма ижодкорлик ишларини мувофиқлаштриш, ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
2020-йилнинг 6 ойи давомида Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш сохаси бўйича.
Жами 106 та мурожаат келиб тушиб шундан 75 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 25 та мурожаат эгасининг ҳуқуқлари тушунтирилди ва 6 та мурожаатлар тегишлилиги юзасидан бошқа ташкилотларга юборилди, судларга 11 миллион 859 минг 500 сўмлик даъво аризалар киритилиб ундирилди ва судгача тақдимнома асосида 841 миллион 245 минг 242 сўмлик иш ҳақилар ундирилиб фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 19 та ташкилотларда ўрганиш ва 5 та ташкилотларда мониторинг ўтказилиб 1008 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб 10 тақдимнома ва 1 та маъмурий таклиф киритилди.
Масалан: Ногиронлиги бўлган шахсларнинг биноларга тўсқинликсиз кириши, жамоат транспортидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар яратилганлик ҳолатини Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасида ва унга қарашли муассасаларда ҳамда туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида ўтказилган ўрганишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг биноларга тўсқинликсиз кириши, жамоат транспортидан тўсқинликсиз фойдаланиши учун шароитлар тўлиқ яратилмаганлиги аниқланиб, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси ва туман бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш учун тақдимнома ва Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорини маъмурий жавобгарликка тортиш учуни 1 та маъмурий таклиф киритилди.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиёти сохаси бўйича.
Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан жами 4 та ўрганишлар ўтказилди на натижада жами 834 та қонунбузилиш аниқланиб 5 тақдимнома ва 2 маъмурий таклифлар киритилди;
Масалан; Ўзбекистон Республиаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг талаблари давлат органлари ва ташкилотлари томонидан лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида 5-та давлат органларига тақдимнома ва 3-нафар маъсул ходимни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф берилди.
Ўрганишлар натижаси бўйича, 2020-йилнинг 6 ойи давомида муассаса
ва ташкилотларга киритилган тақдимномалар асосида 4 ҳужжатлар бекор этилди.
Бундан ташқари, “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари фаолятига замонавий бошқарув тамоилларини жорий қилиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4546-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролар билан 32 та давра сухбатлари ва семинарлар ташкил қилинди шунингдек 700 дан ортик буклетлар тарқатилди.Шунингдек давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунбузилишига йўл қўймаслик тўғрисида 82-та огохномалар киритилди.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш сохаси бўйича.
Туман ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича, Тўрткўл тумани ҳокимининг 2-та норматив хуқуқий тусдаги қарорлари лойиҳаси қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги, шунингдек қонунчилик техникаси қоидалари талабларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика — вилоят — туман — маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш сохаси бўйича.
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида 2019-йил 9-январь куни Ўзбекистан Республикаси Президентининг 5618-сонли Фармони қабул этилди. Фармон билан “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепция”си тасдиқланди.
2020-йилнинг 6 ойи давомида Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан Юксак ҳуқуқий маданият – мамлакат тараққиёти кафолати” деган концептуал ғоя асосида аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий саводхонликка эришишлари, юксак даражадаги ҳуқуқий онгга эга бўлишлари ҳамда ҳуқуқий билимларини кундалик ҳаётда қўллай олишлари учун тизимли ва кенг қамровли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш давлат органлари ва ташкилотларнинг устувор вазифаларидан бири эканлиги юзасидан туман давлат органлари ва ташкилотларида, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш “шахс – оила ‒ маҳалла ‒ таълим муассасаси ‒ ташкилот ‒ жамият” принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этиш юзасидан тарғибот ташвиқот ишлари ўтказилди.
5 марта телеведениеда, 7 марта радио, 216 марта веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда, 5 марта газеталарда чиқишлар қилинди.
841 дан ортиқ қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туман тузилмаларидаги ижрочиларга электрон таризда етказилди.
Шунингдек жорий йилда коррупцияга оид ўтказилган 22-та тарғибот тадбирлари давлат органлари ва ташкилотларида (умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва тиббиёт бирлашмалари) шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилди.
Давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш сохаси бўйича.
Юридик хизматларни фаолиятини мувофиқлаштириш туман ҳудудида 8 туман хокимлиги, давлат органлари ва ташкилотларида юридик хизматлар ташкиллаштирилиб, ҳаммаси олий юридик маълумотга эга ходимлар ҳисобланади.
Хизмат қилаётган юридик хизмат ходимларининг 7 таси аттестациядан ўтказилган ва малакасини оширган.
Албатта, бажарилиши лозим бўлган ишларимиз кўп!
Биз ҳуқуқни қўллаш, ҳалқтнинг ҳуқуқий билимини оширишда 2020-йилда амалга ошириладиган асосий вазифаларимизни белгилаб олдик.
Албатта, бу ишда ҳар бир давлат органлари ва ташкилотларининг биз бирга ишлашувга чақириб қоламиз.
Тўрткўл тумани адлия бўлими
бош маслахатчиси
Қ.Х.Хасилбеков.