Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия хабари


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармони, “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–3666-сон Қарорига мувофиқ туман адлия бўлимларига;
- ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
- давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш;
- қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, «республика - вилоят - туман - маҳалла» принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасида, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органлари билан биргаликда чора-тадбирларни амалга ошириш;
- туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
- ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва таҳлил қилиш, унинг барқарорлиги ва бир хиллигини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
- инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;
- давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш каби вазифалар юклатилган.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб ва бўлимнинг 2020 йилнинг 6 ойига мўлжаллланган иш режасига мувофиқ қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан;
Жорий йилнинг ўтган даври мобойнида бўлимга юридик ва жисмоний шахслардан бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашни сўраб ёки қонун хужжатларига тушунтиришлар бериш юзасидан жами 101 та ариза ва шикоятлар келиб тушди.
Шундан 2 та мурожаат ҳал этиш учун таълуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юбориб 2 та мурожаат кўрмасдан қолдирилди, 35 та мурожаат эгаларига хуқуқий тушунтиришлар берилди, 62 та мурожаатлар қаноатлантирилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланган иш режа ва келиб тушган мурожаатлар асосида тумандаги 61 та ташкилотда давлат бошқарувининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, қонун хужжатларини тарғиб қилиш, юридик хизматни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, ҳодимлар билан меҳнат шартномаси тузиш, бекор қилиш, улар мехнатига хақ тўлаш ва мухофаза қилиш ҳамда бошқа соҳага оид 10 та ўрганишлар ўтказилди.
Натижаси бўйича аниқланган 700 дан ортиқ қонунбузилиш холатлари бўйича 91 та таъсир чоралари шундан 29 та тақдимнома, 54 та огохнома, 10 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф 6 та даъво аризалари киритилиб 6 нафар масъул шахснинг маъмурий жавобгарлик, 15 нафар масъул шахснинг интизомий жавобгарлик масаласи ҳал қилиниб ноқонуний ишдан бўшатилган 2 нафар фуқаролар ўз иш ўринларига тикланди.
Таҳлил ва умумлаштиришлар натижасига кўра аниқланган камчиликларнинг 70 фоиздан ортиғини жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш ва мехнат соҳасидаги қонун хужжатларига риоя қилмаслик ҳолатларига тўғри келмоқда.
Бўлим томонидан қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан
12 та таклифлар ишлаб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим қилинди.
2020 йилнинг шу кунига қадар туман ҳокимлигидан ҳуқуқий экпертизадан ўтказилиши учун 4 та қарор лойихалари келиб тушди ва
3 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб ижобий хулосалар берилди.
Бўлимга хизирги кунга қадар 654 та норматив ҳуқуқий хужжатлар келиб тушди шундан Ўзбекистон Республикаси Қонунлари 21 та, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари 157 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари 313 та, вазирликлар давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари 132 та.
Келиб тушган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат асосида тумандаги 58 та давлат идоралари ва ташкилотларига етказилди.
Бўлим томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобойнида оммавий ахборот воситалари орқали, маърузалар давра сухбатлари семинарлар шаклида, уйма уй юриш йўли билан  430 дан ортиқ тарғибот тадбирлари амалга оширилди ва 79 турдаги тарқатма материаллар ишлаб чиқилиб тарқатилиши таъминланди.
Тарғибот тадбирлари ва амалий ишлар давом қлдирилмоқда.

Туман адлия
бўлими бошлиғи                    
А.Джумагельдиев