Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Шикоят қаноатлантирилди


Чимбой туман адлия бўлимига туман ҳудудида яшовчи фуқаро А.С тумандаги умумтаълим мактабларининг биридан ишдан бўшатилганлигидан норозилиги тўғрисида шикоят билан мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатни ўрганишда аниқланишича, фуқаро А.С 2018 йилда мазкур умумтаълим мактабига ўт ёқувчи (качегар) вазифасига ишга қабул қилинган ҳамда 2019 йилда иш берувчи билан ўртасида тузилган муддатсиз шартномага асос А.С мактаб қаровули вазифасига доимий асосларда ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 28.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари ҳамда “Меҳрибонлик” уйлари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 406-сон буйруғига асос, 2020 йилнинг 18 март кунидан мактаб ўт ёқувчи (качегар) штат бирлиги 5 ой мавсумий бўлиб қисқартилган.
Аммо, мактаб директори томонидан қисқартилаётган штат бирлигида ўт ёқувчи (качегар) вазифасида ишловчи ходим Ф.М билан меҳнат шартномасини меҳнат кодексининг тегишли моддалари билан бекор қилиши лозим бўлсада, мактаб қаровули вазифасида ишловчи А.С билан тузилган меҳнат шартномасини унинг ҳуқуқий саводсизлигидан фойдаланган ҳолда (Биз Сизни вақтинча қаровул вазифасига ўтказган эдик энди, Сизни ишдан бўшатамиз деб) ноқонуний равишда меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 1-бандига асосан бекор қилган.
Шундай қилиб, мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида мактаб директорига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан маъмурий иш қўзғатиш юзасидан таклиф киритилиб, А.Сни ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруғи бекор қилиниб, уни мактаб қаровули вазифасига қайта тиклаш тўғрисида тақдимнома киритилди.
Ҳозирги кунда фуқаро А.С ишга қайта тикланиб, туман адлия бўлими ходимларига миннатдорчилигини изҳор қилган ҳолда мактаб қаровули вазифасида ишини давом эттирмоқда!


Чимбой тумани адлия
бўлими бош маслаҳатчиси
Палекеев Абат Парахатович