Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга қўлланиладиган имтиёз ва преференциялар


Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатидаги фаолият натижасида  олинган даромад жисмоний шахс  даромади солиғига тортилмайди. Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажига ҳисобланади. Меҳнат органлари камида олти ой амал қиладиган муддатга меҳнат                                                                                                                                                                                                                                                                                                                 гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар берадилар. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ишсиз ва банд бўлмаган шахслар касбга ўқитиш марказларида, касб-ҳунар коллежларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида,  касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш, шунингдек, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш курсларида бепул ўқитилади. Меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ва ҳоказоларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли асосда бериш пунктларини ташкил этади.

Нукус шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси         
Б.Нажимов