Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Раҳбар ходимларини ишдан бўшатганлигини беркитиб нимага эришмоқчи бўлган...


Беруний тумани адлия бўлимига тумандаги мактабгача таълим ташкилотида ишлаган ҳамшира Д.К. ва тарбиячи ёрдамчиси Ю.Х.лар ишдан ноқонуний бўшатилганидан норозилигини билдириб, ишга тикланишга амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.
Мурожаатни ўрганиш давомида ҳамшира Д.К. билан тузилган меҳнат шартномаси МТТнинг 128-сонли буйруғи билан, тарбиячи ёрдамчиси Ю.Х. билан тузилган меҳнат шартномаси эса 129-сонли буйруқ билан иш ўрни қисқарганлиги сабабли бекор қилинганлиги, лекин ушбу буйруқларда иш ўрни қисқарганлиги тўғрисида ҳеч қандай асос кўрсатилмаганлиги аниқланди.
Энг қизиғи, иш ўрни қисқарди деб битта ходимни бўшатгану, бошқа фуқарони айнан унинг ўрнига ишга қабул қилган. Шунингдек, иш берувчи ишдан бўшатилган ходимларни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ билан таништирмаган, меҳнат дафтарчасини бермаган, ходимлар эса ўзларининг ишдан бўшатилганлигини орадан 10 кун ўтиб билган ва шу оралиқда МТТ раҳбари ўзига жиноят иши қўзғатилганлиги сабабли суднинг ажрими асосида лавозимидан четлатилган.
МТТ раҳбари томонидан меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилмаган ҳолда ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасида меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинган ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ҳолларда, у иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан аввалги ишига тикланиши лозим деб кўрсатилган.
Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан фуқаролар Д.К. ва Ю.Х.ларнинг манфаатида фуқаролик ишлари бўйича судга даъво киритилиб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан МТТнинг 128-129-сонли буйруқлари бекор қилиниб, фуқаролар ўз ишига тикланди ва мажбурий прогул кунлари учун иккаласига
3.872.707 сўм ҳақ ундириб берилди.

С.Раимбекова Беруний туман адлия бўлими масъул ходими