Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантиришнинг янги босқичи


Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоғини жадал ривожлантириш, яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш даражасини яхшилаш ҳамда даромадини ошириш мақсадида, 2020 йил 3 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қорақолпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, ПҚ-4776-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4512-сон қарорида Қўнғирот, Бўзатов, Мўйноқ ва Тахтакўпир туманлари учун белгиланган қуйидаги имтиёзлар эндиликда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларига татбиқ этилиши белгиланди:
- чорва молларини саноат усулида боқиш учун суғориладиган ерлар ҳамда уларни ҳайдаб боқиш учун пичанзор ва яйловлар, чорвачилик комплекслари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, омухта ем ишлаб чиқариш мақсадида бино ва иншоотлар қуриш учун, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер участкаси бўлмаган тақдирда, унумдорлиги паст суғориладиган ер участкаларини танлов ва аукцион ўтказмасдан Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссиясининг тавсиясига асосан берилади;
- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам тақдим этилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг компенсация ва кафиллигидан фойдаланган ушбу ҳудуддаги чорвачилик соҳасидаги тадбиркорлик субъектларига, уларнинг кредит бўйича қарздорлиги тўлиқ қопланмагунча, истисно тариқасида, жамғарманинг кафиллигидан фойдаланишга рухсат берилади.
Хулоса ўрнида айтишимиз мумкинки, юқоридаги норматив-ҳуқуқий ҳжжатларни қабул қилинишидан асосий мақсад, Қорақалпоғистонда чорвачилик йўналишини янада ривожлантириш, фуқароларга ушбу йўналиш билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратишдир.

Лобар Розимова,
Беруний тумани адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси