Янгиликлар
14
“Энг яхши адлия бўлими” иш фаолиятидан
Ҳозирги кунда дунё миқёсида коронавирус пандемияси авж олган бир вақтда Беруний туман адлия бўлими ҳам Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга оширмоқда. Шу нуқтаи назардан адлия бўлими 2020 йил олти ойи давомида қуйидаги ишларни амалга оширди:
Туман адлия бўлимига ҳисобот даврида 203 та хат ва ҳужжат келиб тушган ва 174 таси ижро этилган, фуқароларнинг мурожаатлари 83 та, шундан шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатлар сони 60 та (сайъёр қабулда 9 та, шундан ерга оид 3 та, 6 таси бошқа масалалар бўйича) , ҳал этилган мурожаатлар сони 78 та, 96,0 фоизни, қаноатлантирилган мурожаатлар 53 та 60,0 фоизни ташкил қилади.
Беруний тумани адлия бўлими томонидан 12 ташкилотда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан 5 та ўрганиш ўтказилиб, шулардан ўрганишлар давомида 739 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, шунинг натижасида 84 та ҳуқуқий таъсир чоралар қўлланилиб, шундан 15 таси (“Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”) тақдимнома, 59 таси огоҳнома, 3 таси маъмурий баённома, 7 таси даъво аризаларни ташкил қилади, фуқаролик ишлари бўйича судга умумий суммаси
63 000 000 сўмлик, шундан иш ҳақи ундириш бўйича 5 та ва ишга тиклаш юзасидан 2 та даъво киритилди, 7 та даъво ҳам суд томонидан тўлиқ каноатлантирилди, судгача тақдимнома асосида фуқароларга 18 000 000 сўм иш ҳақи ва нафақа пуллари ундириб берилди, судгача ва фуқаролик судларига киритилган даъво аризалардан қаноатлантирилган умумий суммаси 81 000 000 сўмни ташкил қилади.
Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 9 та таклиф киритилди, ҳисобот даврида бўлим томонидан туман ҳокимининг 4 қарори ва Халқ депутатлари туман Кенгашининг 1 қарори ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Ҳуқуқий тарғибот бўйича 605 та тадбир, шундан 61 та оғзаки, ОАВ ларда 493 та, 50 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Беруний туман адлия бўлими томонидан янги қабул қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари, Ҳукумат қарорлари тумандаги барча давлат органлари, ташкилотлари ва аҳолига ўз вақтида етказилмоқда, туманда “Беруний туман адлия бўлими”, “Беруний адлия янгиликлари” телеграм каналлари ва “Беруний адлия ва маҳалла” телеграм гуруҳи, фейсбукдаги “Беруний туман адлия бўлими” саҳифаси мунтазам ишлаб турибди ва қонунчиликдаги янгиликлар ёритилмоқда.
Беруний туман адлия бўлими томонидан тумандаги халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тарғибот режалар тасдиқланиб, уларнинг ижроси бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига, мактаб ўқувчиларига Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди, корхона ва ташкилотлар ходимларига коррупцияга қарши курашга оид қонунчилик юзасидан семинарлар ташкил қилинди ҳамда тумандаги меҳнат мигрантлари оила аъзолари билан учрашувлар ўтказилиб, уларга берилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокимлигида ҳафтанинг ҳар шанба куни қонунчиликдаги янгиликлар юзасидан “Ҳуқуқий саводхонлик соат”лари ўтказилди ҳамда ҳокимликнинг тегишли мутахассисларига ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича маслаҳатлар берилиб келинмоқда.
Беруний туман адлия
бўлими бошлиғи
У.Атаджанов