Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

Унутилган кафолатли тўлов тўлаб берилди


Унутилган кафолатли тўлов тўлаб берилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 44-моддасида ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланган.
Амударё туман адлия бўлимига 2020 йил апрель ойида фуқаро Н.Бозорбоева малака оширишда бўлган кунлари учун иш берувчи томонидан кафолатли тўловлар тўланмаганлигини билдириб, мазкур тўловларни ундиришда ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатни ўрганиш давомида ходим Бозорбоева Нилуфар Гулмирзаевна туман  тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2020 йил
15 январдаги 1-сонли буйруғига асосан 2020 йил 15 январдан 08 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Нукус филиалида ўз ҳисобидан малакасини оширишга юборилгани аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 166–моддасига мувофиқ, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш (малака ошириш, рационализаторлик таклифларини жорий этиш ишида қатнашиш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш ва бошқа ҳолларда) мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил
4 апрель 174-сонли қарори 7-бандига кўра,асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсларига юборилган тингловчиларнинг бутун ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолиниши, асосий ишидан ажралган ҳолда тиббиёт ходимлари малакасини ошириш курсига юборилган бошқа шаҳарлик тингловчиларга ўқиш жойига бир марта келиш ва кетиш, шунингдек, юборувчи томон ҳисобига яшаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида
2003 йил 29 августда 1268-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2003 йил 24 июлдаги 83-сон ва 7/12-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида”ги ЙЎРИҚНОМАнинг 8–бандида хизмат сафарига юборилган ходимни хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки лавозим маоши ёки ходимларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолиниши белгиланган.
Аммо иш берувчи ходимга қонунда белгиланган кафолатли тўловлар тўлашни унутиб қўйган.Натижада ходимнинг меҳнат ҳуқуқи билан боғлиқ бир неча қонун ва қонун ости ҳужжатлари талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Туман адлия бўлими мурожаатни ўрганиш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 2020 йил
20 апрелда туман тиббиёт бирлашмасига тақдимнома киритди ва киритилган тақдимнома асосида ходимга 2.350.470 сўм кафолатли тўловлар тўлаб берилиб, ходимнинг конституцион ҳуқуқлари тикланди.


Амударё туман
адлия бўлими бошлиғи                              М.Матюсупов