Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Ҳуқуқий маслаҳат – бепул, тезкор, ҳаммага, «Мадад» билан!


Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш мақсадидаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январь куни «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сон Фармони қабул қилинди важамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича асосий вазифаларбелгилаб берилди.
Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди, яъни аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада ошириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида»ги  741-сон қарори қабул қилинди ва қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилоти шаклидаги «Мадад» муассасаси ташкили этилди.
Ташкил этилган ушбу муассасанинг асосий вазифаларинималардан иборат деган саволга қуйидагича жавоб бериб ўтамиз, яъни:
биринчидан, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади;
иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни жалб этади;
учинчидан, фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб боради. Таҳлил натижаси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
тўртинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга татбиқ этади;
бешинчидан, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритади ва янгилаб боради.
Шунингдек,ушбу кунгача мазкур қарорда белгилаб берилган вазифаларни ижро этиш мақсадида "Мадад" - муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти Республикамиз бӯйлаб туман (шаҳар)ларда ҳуқуқий маслаҳат бюроларини босқичма-босқич ташкил этиб келмоқда. Шундан ҳозирги кунда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Амударё ва Беруний туманларида ҳуқуқий маслаҳат бюролари ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Маълумот учун айтиб утиш жоизки, 2019 йил ноябрь ойидан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси ўз фаолияти давомида Мўйноқ тумани Давлат хизматлари маркази биносида аҳолига барча соҳалар бўйича, асосан меҳнат муносабатлари, оилавий муносабатлар, фуқаролик, ижтимоий ҳимоя, суд ҳуқуқ масалалари, ер, уй-жой ва коммунал масалалар бўйичасаволларига бевосита қонуний асослантирилган ҳуқуқий маслаҳат ва ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли билан реал вақт режимида бепул юридик ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, яъни 2019 йил 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан "Advice.uz" (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот портали ишга туширилганлиги, мазкур портал орқали Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари учун имконият яратилди, шунингдек, 2020 йилдан бошлаб аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида «Madadnnt_bot» ишга тушурилди, яъни у ердафуқаролар ўзларининг жавоб топишда қийналаётган ва ўзларини қизиқтираётган саволларини ёзиб, бепул ҳуқуқий маслаҳат олишлари мумкин.
Демак, ҳуқуматимиз томонидан, шунингдек «Мадад» муассасаси томонидан амалга оширилаётган барча эзгу ишлар жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини оширишга қаратилганлигини, шунингдек, бизнинг ватанимизда инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устинлигинининг ва давлатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳатларнинг замирида инсон манфаатлари туришининг яна бир исботи эканлигидан далолат беради.


Мўйноқ тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси                                                                                                            
Нурья Бердиниязова