Янгиликлар
15
ТАДБИРКОР ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНДИ ВА ПУЛЛАРИ ЎЗИГА ҚАЙТАРИЛАДИ.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига Нукус шаҳрида яшовчи тадбиркор томонидан бузилган ҳуқуқларини тиклаб, пулларини қайтариб олиб беришни сўраб ёзган мурожаати келиб тушди.
Мурожаатини ўрганиш давомида қуйидагилар аниқланди.
“K.NAURI’ZOV ATINDAG’I MPK BAXITLI OQIW NODAVLAT TA’LIM” МЧЖ раҳбари П.НаурызовЭлектрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ДУКнинг 2019 йил 6 декабрь куни ўтказилган электрон-онлайн аукционида иштирок этиб, Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими томонидан аукционга чиқарилган COBALT русумли автотранспорт воситасини 67.276.000 (олтмиш етти миллион икки юз олтмиш олти минг) сўмга ютиб олган.
Тадбиркор ушбу аукционда ютиб олган автотранспорт воситасини олиш учун Қарши шаҳрига борганида COBALT русумли автотранспорт воситасининг юрган масофаси эълонда қуйилган 2106 км эмас, балки 200.000 км.дан юқори эканлиги, автотранспорт воситасининг эълонда қуйилган расмда кўринганидан анча эски эканлиги, олдинги ойнаси синганлигини кўрган ва автотранспорт воситасини олишдан бош тортган.
Мазкур масала юзасидан тадбиркор П.Наурызов Қарши шаҳар прокуратурасига, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарьё вилояти бошқармасига, Қашқадарьё вилояти прокуратурасига бир неча бор мурожаат қилган. Лекин, барчасиП.Наурызовга Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлимининг ҳаракатлари қонуний эканлигини кўрсатиб, норози бўлган тақдирдатегишли тартибда судга мурожаат этиши керак эканлиги тушунтирилган.
Тадбиркорнинг мурожаати Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳар томонлама синчиковлик билан ўрганилиб, тадбиркорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида унинг манфаатини кўзлаб Қарши туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.
Суд мажлисида тарафлар томонидан келтирилган далилларва фикр мулоҳазалар кўриб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг тадбиркор манфаатини кўзлаб киритган даъво аризаси қаноатлантирилди. Яъни Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги баённома ҳақиқий эмас деб топилди ва тадбиркорнинг COBALT русумли автотранспорт воситаси учун тўлаган 67.276.000 (олтмиш етти миллион икки юз олтмиш олти минг) сўм пуллари қайтариладиган бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи
Ф.А.Романов