Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа тайинлашда даромадларнинг кайси турлари хисобга олинади?


Савол: Болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа тайинлашда даромадларнинг кайси турлари хисобга олинади?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низоми"га асосан болали оилаларга нафақа ва бола парвариши бўйича нафақа ариза берувчининг ўртача ойлик жами даромад миқдорини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинадиган оиланинг жами даромадига, оила аъзолари томонидан олинган қуйидаги даромадлар киритилади:
- меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар;
- мулкий  даромадлар;
- якка тартибдаги тадбиркорнинг даромади;
-чет элда ишлайдиган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган оила аъзоларидан пул тушумлари суммаси;
- пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар (ушбу  Низомда назарда тутилган тартибда оила олаётган нафақа ёки моддий ёрдамдан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сон қарори билан амалга киритилган ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсациясидан ташқари);
- шахсий ёрдамчи (деҳқон) хўжалигини юритишдан олинган даромад;
-меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлар ҳисобланган сумма бўйича ҳисобга олинади (солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар чегириб ташлангунга қадар);
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа даромадлар.

Савол: Жарима тўлашнинг соддалаштирилган тартиби қандай?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 332-1-моддасига асосан маъмурий жарима қўллаш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ўтмаган бўлса жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши мумкинлиги кўрсатилган.
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
- маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
- жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
- худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда.
Ҳуқуқий тусга эга бўлган масалангиз бўйича Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюроси ходими мобиль телефонига ва телеграмм бот (Madadnnt_bot) орқали, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталидан онлайн тарзда саволларингизни берган ҳолда уйингиздан чиқмаган ҳолда ечимини топишга имконият яратилган.
Мурожаат учун телефон: +998996800068  
Шунингдек, Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг!
Telegram (https://t.me/Madadnnt_bot)
Facebook (https://www.facebook.com/adviceuz)
YouTube (https:www.youtube.com/adviceuz)
Instagram (http://instagram.com/madadnnt)

“Мадад” ННТнинг Амударё туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси А.Машерипова жавоб берди.