Янгиликлар
13
Мамлакатимизда Давлат божи ставкалари тўғрисида олиб борилаётган ислоҳатлар
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат божини белгилаш, ундириш, уни қайтариш ва уни тўлашдан озод қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Мазкур қонун бўйича ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади.
Шунингдек, янги қонунда фуқаролик, иқ¬тисодий ва маъмурий судларда, нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганда, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига биометрик паспортни расмийлаштириш ва беришда, шу жумладан, хорижга чиқиш, консуллик йиғимини тў¬лашда давлат божини тўлашдан озод қи¬лиш тартиби ва озод қилинадиган шахслар рўй¬хати шакллантирилди.
Давлат божи ставкаларининг миқдорлари қонун иловасига мувофиқ белгиланган тартибга кўра, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган давлат бо¬жи ставкалари базавий ҳи¬соблаш миқдорига қараб ўзгартирилиши белгиланди.
Ушбу қонун билан давлат божлари турлар бўйича ставкалар эътибор қаратадиган бўлсак, мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик учун давлат божи яқин қариндошларга базавий ҳисоблаш миқдори 111 минг сўм ўрнига 55 минг сўм, жисмоний шахслар учун 223 минг сўм ўрнига 111 минг сўм, юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда 446 минг сўм ўрнига 223 минг сўм миқдорида белгиланлигини давлат божи тўловларининг сезиларли даражада пасайтирилганлигига амин бўламиз.
Янги қонунга кўра, давлат томонидан давлат божи суммаларини қайтариш тў¬ловчининг ёзма аризасига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилиши ҳам қаътий белгиланди.
Шунингдек, давлат божини ундирган давлат органи ёки ташкилотнинг раҳбари уни қайтариш қонунийлигини тасдиқлаган тақдирда, давлат органи ёки ташкилот ва давлат божининг бошқа олувчилари илгари ўз ҳисобварақларига ўтказилган давлат божи суммаларининг тегишли қисмини тўловчининг ёз¬ма аризаси олинган кундан эътиборан беш кун ичида ёки суд ҳужжатлари асосида қайтариши белгилаб қўйилди.
Мамлакатимизда айни пайтда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳатларга кўра, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган уйларда кўчмас мулк олди-сотдиси шартномаларини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкаси бекор қилишни тақазо қилмоқда.
Бундан ташқари, нотариал амалиётда, хусусан, битимларни тасдиқлаганлик ва мерос ишларини расмийлаштирганлик учун давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятларига аниқлаштирувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун эса ундириладиган айрим давлат божи тўловларинг миқдорлари оптималлаштирилмоқда.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, айрим давлат божи тўловларинг миқдорлари оптималлаштирилиши ҳам фуқароларимизнинг оилавий бюджетга самарали фойда бўлиб хизмат қилади.
Тўрткўл тумани адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси
М.Нураддинов