Янгиликлар
06
Мадад_жавоб_беради
Савол: Ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақти мехнат стажига қӯшиб ҳисобланадими?
Жавоб: Ҳомиладорлик ва бола туғиш таътилида бӯлган давр имтиёзли меҳнат стажига қӯшиб ҳисобланади
Ӯзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддасига мувофиқ болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан уч йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади;
Ӯзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти туғрисида"ги Қонунига мувофиқ бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йил иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатларни “Мадад” ННТнинг www.advice.uz сайтидан олишингиз ёки саволларингизни телеграмдаги @Madadnnt_botга йўллашингиз мумкин
Саволга “Мадад” ННТнинг Мўйноқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси Н.Бердиниязова жавоб берди.