Янгиликлар
06
Мадад_жавоб_беради
Савол: Онам пенсионер ва уй-жой онамнинг номида, пенсионерларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз борми?
⏺Пенсионерларнинг мулкида бўлган мол-мулкга олтмиш квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади (Солиқ кодексининг 421-моддаси)
⏺ Пенсионерлар. Шунингдек, ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ер солиғидан ёлғиз озод этилади (Солиқ кодексининг 436-моддаси)
Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси асосида берилади ва ушбу ҳужжатни пенсионер солиқ солиш объекти жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Ўзингизни қизиқтирган ҳуқуқий масалалар бўйича зарур тушунтиришлар ва маслаҳатларни “Мадад” ННТнинг www.advice.uz сайтидан олишингиз ёки саволларингизни телеграмдаги @Madadnnt_botга йўллашингиз мумкин.
Саволга “Мадад” ННТнинг Мўйноқ туман ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси
Н. Бердиниязова жавоб берди.