Янгиликлар
01
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида 2020 йилнинг 1 чораги давомида амалга оширилган ишлар бўйича
Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида.
Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасидаги 258 та давлат органлари ва ташкилотларида жами 264 та юридик хизмат штат бирлиги мавжуд. Фаолият юритаётган юридик хизмат ходимлари 255 тани ташкил этади.
2020 йилнинг ўтган даври мобайнида 38 та юридик хизмат ходими лавозимига номзоднинг ҳужжати келиб тушиб, шундан 27 таси юридик хизмат ходими лавозимига номзод суҳбатдан ўтиб лавозимга тайинлашга келишим берилди. Қолган 11 тасига суҳбатдан ўта олмаганликлари учун лавозимга тайинлашга розилик берилмади.
Юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган 4 та юрисконсультнинг стажировка ўташ бўйича ишлар ташкил этилиб, уларнинг юридик хизмат, меҳнат ва фуқаролик қонунчилиги соҳасида билимларини мустаҳкамлаб олишига амалий ёрдам берилди.
Ўз фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги ёки ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этиш билдирилган 25 та юридик хизмат ходимини лавозимдан озод этиш тўғрисидаги тақдимномалар кўриб чиқилди. Уларнинг 21 тасига юридик хизмат ходимини лавозимдан озод этишга розилик берилди. 4 таси юридик хизмат ходимини лавозимдан озод этиш сабабларини тасдиқловчи ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги учун лавозимдан озод этишга розилик берилмади.
Юридик хизмат бўйича бўш иш ўринлари (вакант) 9 тани ташкил этмоқда.
Ҳисобот даврида фаолият юридаётган юридик хизмат ходимларининг 3 таси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида малакасини оширди. 9 та юридик хизмат ходими аттестациядан ўтди.
Маълумот учун: 01.04.2020 йил ҳолатига 255 та юридик хизмат ходимидан 224 таси (88 фоизи) малакасини оширган 217 таси (85 фоизи) аттестациядан ўтган. Қолган юридик хизмат ходимлари ишга қабул қилинганига 6 ой бўлмаганлиги сабабли аттестациядан ўтишга мажбур эмас.
Ҳисобот даврида 7 та юридик хизмат ходимига махсус унвон-мартаба даражаси олиб берилди.
Маълумот учун: 01.04.2020 йил ҳолатига 255 та юридик хизмат ходимидан 179 таси (70 фоизи) махсус унвон-мартаба даражасига эга. Махсус унвон-мартаба даражаси олиш учун юридик хизмат ходими шу соҳада 1 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Олдин суд, прокуратура, ички ишлар, божхона, солиқ органларида ишлаб, ушбу органларнинг тегишли мартаба даражаларини олган юридик хизмат ходимларига 1 йиллик иш стажига эга бўлмасдан тенлаштирилиб берилади.
Чимбой “Мурувват” ногиронлар учун эркаклар интернат уйи ва Нукус шаҳар марказий майдонларни кўкламзорлаштириш ва ободонлаштириш ва сақлаш департаменти томонидан юрисконсульт лавозимига ишга қабул қилишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилмаганлиги аниқланиб, тақдимнома киритилди. Такдимнома натижаси буйича юридик хизмат ходимлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди ва кадрлар буйича масъул ходимларга “хайфсан” интизомий чораси қулланилди.
Норма ижодкорлиги соҳаси бўйича.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 20 та қарор лойиҳаси келиб тушди. Шундан 8 таси норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлар ҳисобланади. Қолган қарор лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси юзасидан тайёрланган қарорлар лойиҳалари ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарорлар лойиҳаларидан 6 таси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар берилди, 2 таси белгиланган тартибда киритилмаганлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қайтарилди.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида 32 норматив тусдаги қарор лойиҳалари ҳукуқий экспертизадан ўтказилган. Шундан 4 та халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари, 28 та ҳоким қарорлари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва туман (шаҳар) ҳокимларининг 33 та қарорлари матнлари давлат ҳисобига олинди.
Қонликўл, Хўжайли ва Элликқалъа туман ҳокимлигининг белгиланган тартибда қабул қилиниб, давлат ҳисобига олинган 14 та қарор лойиҳаларини расмий манбаларда эълон қилиш бўйича огоҳнома киритилди ва қарорлар туманларнинг расмий манбаларида расмий эълон қилиниши таъминланди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича:
Жами 7 та мурожаат келиб тушган. Шундан 2 таси ижрода, 1 таси қаноатлантирилди, 3 тасига ҳуқуқий тушинтириш берилди ва 1 таси белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Нукус шаҳар адлия бўлимига юборилди.
Д.Тажимуратовнинг мурожаати жойига (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий перинатал марказига) чиққан ҳолда ўрганилди
ва мурожаатда кўрсатилагн ҳолатлар ўз тасдиғини топди. Бунинг натижасида аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича тақдимнома киритилди.
Ўтказилган ўрганишлар бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг I ва II чоракларга мўлжалланган иш-режасининг 6-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ва Ер тузиш
ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасида юридик хизмат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси ўрганилди. Ўрганиш натижасида аниқланган 727 та қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритилди. Киритилган тақдимномага асосан Қорақалпоғистон Республикаси Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси юрисконсультига 1 561 965 сўм пул мукофоти тўлаб берилди. Шунингдек, иш фаолиятида юборилган камчиликлари учун юридик хизмат ходимларига хайфсан берилди.
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи П.Кожаметов