Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ота-она олдидаги фарзанд мажбуриятлари


Маълумки, ота-оналар ўз фарзандларини чексиз меҳр-муҳаббат ва шафқат, куч-ғайрат ва маблағларини дариғ тутмай тарбия қилиб ўстирадилар. Бинобарин, ҳар бир фарзанд зиммасига ҳам ақлан, ҳам шаръан ўз ота-оналарига нисбатан беҳисоб бурч ва вазифалар юк¬ланади. Ҳар қайси ота-она ўз фарзандига ақлини таниши билан катталарни, хусусан, ўзининг дунёга келишига ва улға¬йишига, тарбия топиши ва илму одоб ўрганишига сабабчи бўлган ота-онаси ҳақини адо этишни тушун-тириб бориши керак.
Фарзанд зиммасида, айниқса, онанинг ҳақи улуғдир. Чунки она фарзандини тўққиз ой қорнида кўта¬риб юради, туғилгач, бор меҳри, куч-қувватини бағиш¬лаб, уни боқади, кечалари неча бор туриб, уни эмизади, оқ ювиб, оқ тарайди, шодлигида севинади, ғамга ботса, баравар қайғуради, тоби қочса, биргаликда дардини тортади, бутун борлиғини фарзан¬дига бах¬шида қи¬лади.
Албатда, бизнинг халқимиз болажан ва мехр-муруватли халқдир, шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида бу сўзлар ўз ифодасини топган, яъни фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенг эканлиги ва оналик ва болалик давлат томонидан муҳофаза қилинадиганлиги таъкидланган.
Шу билан бирга фарзандларнинг мажбуриятлари ҳам белгилаб ўтилган, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасида, Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар.
Яъни, бунга Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 109-моддасида тушунча берилган бўлиб, унга кўра, “вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт. Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди”-деб кўрсатилган.
Бинобарин, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар томонидан ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлик каби мажбуриятларини бажармас экан, то бундай ҳолатларда қонунчилигимизда қуйидаги жавобгарликлар назарда тутилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47прим 5-моддасига асос:
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, — ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган шахс, агар у маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш жараёнида алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаган бўлса, жавобгарликдан озод этилиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 123-моддасига асос:
Вояга етган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсиз ва моддий ёрдамга муҳтож бўлган ота-онани ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаши, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслиги, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар шахс алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни тўлиқ тўлаган бўлса, у жавобгарликдан озод қилиниши кўрсатилган.
Ота-оналар фарзандларининг чин инсон бўлиб улғайиш¬лари, таълим-тарбия олишлари, касб-ҳунар ўрганиш¬лари йўлида жонларини, куч-ғайратларини сарфлашади. Ўғил-қизларининг ахлоқ-одобини, илм-са-ло¬ҳиятини ўнглашади. Фарзандга келган бало-қазо¬ларга кўксиларини қалқон қилишади. Шунинг учун уларнинг бу хизматларини билиш ва қадрига етиш, бу¬ни¬нг шукронаси учун уларга итоатда бўлиш, фар¬зандлик бурчини ўташга ҳамиша шай туриш лозим. Чунки адолат мезони уларнинг бу ғамхўрлик ва хизматларини муносиб тақдирлашни тақозо этади.

Нукус шаҳар адлия бўлими бошлиғи К.С.Реймназаров