Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ижтимоий ҳимоя кимлар учундир эҳтиёж, кимлардир боқимандалик кайфиятида


Ҳозирги карантин шароитида ҳам авваллари ҳам давлатимиз томонидан кам таъминланган оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари моддий томондан шунингдек, бошқа томонлама ҳам таъминлаб келинган.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган ёрдам давлат фуқароларига бефарқ эмаслигини, уларнинг ташвиши давлатнинг ташвиши эканлигининг яққол исботидир.
Кафолатлар фақат ҳужжатларда белгиланади, амалда эса йўқ дейдиганлар ҳам топилади лекин ўша одамлар ўз хоҳишича бирор кам таъминланган инсонлар ҳожатини чиқаришни ўйлаб кўрмайди хатто. Тўғри халқимизга беминнат ёрдам қилиб келаётган инсонлар ҳам топилади. Айниқса мазкур коронавирус пандемияси туфайли эълон қилинган карантин шароитида мамлакат аҳолисидан ўз ёрдамини аямаётган инсонлар талайгина.
Аммо танганинг иккита томони бўлганидек бу масалананинг ҳам бошқа томони мавжуд, туман (шаҳар) адлия бўлимларига айнан ижтимоий соҳада кўплаб мурожаатлар келиб тушади, уларни ўз вақтида самарали ва қонуний ҳал қилиш адлия бўлимларининг асосий вазифаси ҳисобланади. Адлия бўлимлари бу вазифани ситқи дилдан бажариб, муҳтож фуқароларга нафақалар тайинланишида, ногиронлик аравачалари ва бошқа техник буюмлар билан таъминланишида шунингдек, ногиронлик тайинланишида ва бошқа масалаларда ҳам амалий ёрдам бериб келинмоқда.
Лекин баъзида шундай фуқаролар ҳам учраб туради кийими бут, соғлиги жойида, оилали лекин муайян жойда ишламаганлиги ва уй-жой шароитлари яхши эмаслиги шунингдек, оиланинг ҳақиқий ойлик даромадини яширганлиги сабабли кам таъминланган оилалар рўйхатига киритилган.
Нима учун инсонлар шу шароитларини яхшилашга ўзлари уруниб кўришмайди? Яшашдан мақсадлари яхши яшаш эмасмикин? Ўқимаса ҳам дипломи бўлмаса ҳам меҳнат қилиб, уйида ўтириб тикувчилик қилиш, томорқасига экин экиш орқали пул топаётган ва ҳалол меҳнати билан оиласини боқаётган, керак бўлса ногирон бўла туриб шундай амалларни қилаётган инсонлардан ўрнак олишса бўлмасмикин?.. деб ўйлаб қоласан киши.
Ойлик даромадини кам қилиб кўрсатиш ёки ишончсиз маълумотлар тақдим қилиш орқали моддий таъминот сифатида олинган пул суммаларини қайтариш тартиби қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилганлигини эсда сақлашимиз лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган. Ушбу Низомга кўра, кам таъминланган болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш фуқаролар йиғинининг (Комиссиянинг) тегишли тўловларни тайинлаш тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатган бузилган ва ишончсиз маълумотлар аниқланган ҳолларда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда асоссиз тўланган маблағ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг тегишли ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.
Соғлом, меҳнатга лаёқатли ва соғлом фикрлайдиган инсонлар давлат бизни боқар экан деб бемалол бўлиши нотўғри. Сабаби боқимандалик кайфияти нафақат ўз оиласининг нормал ҳаёт кечиришига балки, қашшоқликнинг сони ортишига ҳам олиб келиши мумкин.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлашимиз жоизки, ҳозирги имкониятлар кенг яратилаётган бир пайтда улардан оқилона фойдаланиш фуқаролар учун муҳим. Ўзингиз учун ҳеч бўлмаганда фарзандларингиз учун ҳаракат қилиш вақти келди азизлар. Давлат Менга ёрдам қиляптими, демак мен давлатдан қарздорман ва бу қарзни узиш учун оилавий шароитимни яхшилашим зарур деган шиор билан яшашимиз лозим.

Беруний тумани адлия бўлими адлия
бўлими етакчи маслаҳатчиси
Л.Розимова