Bog'lanish

Telefon
(+998 55) 101-10-08

Elektron manzil
qoraqalpoq@adliya.uz

Habar yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Сўраган эдингиз


Мен якка тартибдаги тадбиркорман, коронавирус карантини туфайли савдо ҳажми тушиб кетди, лекин солиқ тўловларини қатъий белгиланган миқдорларда тўлашим қийин бўлмоқда? Бундай ҳолатда солиқлардан қандайдир енгилликлар бўладими?
Жавоб: Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ҳамда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида, Президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармонлари қабул қилинди.
Мазкур Фармонга асосан, 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача ЯТТлар учун ижтимоий солиқнинг миқдорини 223 000 сўмдан 111 500 сўмгача (50 фоизига) камайтирилиши белгиланди.
Савол:  Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жавобгарликка тортишнинг умумий шартлари ҳақида тушунча берсангиз?
Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 212 моддасига асос Ҳеч ким солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун ушбу Кодексда назарда тутилганидан бошқа асослар бўйича ва тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳеч ким солиққа оид содир этилган айни бир ҳуқуқбузарлик учун такроран жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Юридик шахснинг солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарликка тортилишига мазкур ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги факти солиқ органининг кучга кирган қарорида аниқланганлиги асос бўлади.
Юридик шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши тегишли асослар мавжуд бўлган тақдирда унинг мансабдор шахсларини маъмурий, жиноий ёки қонунда назарда тутилган бошқа жавобгарликдан озод этмайди.
Шахснинг солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши уни тўланиши керак бўлган солиқлар (йиғимлар) ва пеняларнинг суммаларини тўлаш (ўтказиш) мажбуриятидан озод этмайди.
Шахснинг айби қонунда белгиланган тартибда исботланмагунига қадар у солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этишда айбдор деб ҳисобланмайди. Жавобгарликка тортилаётган шахс ўзининг солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор эмаслигини исботлаши шарт эмас.
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик факти ва шахснинг уни содир этишда айбдорлиги тўғрисида далолат берувчи ҳолатларни исботлаш мажбурияти солиқ органларининг зиммасига юклатилади.

Нукус шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси    Б.Нажимов