Янгиликлар
24
Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашда Халқаро молия институтларининг грант ва қарз маблағлари қандай устувор мақсадларда жалб қилинишини биласизми
Жорий йилнинг 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, бюджет, базавий инфратузилма ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш учун ташқи ёрдам маблағларини жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4691-сонли қарори қабул қилинди.
Унга асосан Коронавирус глобал пандемиясининг салбий оқибатларига қарши курашиш чора тадбирлари учун грантлар ва узоқ муддатли имтиёзли молиялаштиришни жалб қилиш бўйича “Йўл харитаси” ва муовиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тасдиқланди.
Шунингдек ушбу қарор билан соғлиқни саклаш тизимини мустаҳкамлаш учун Халқаро молия институтлари (ХМИ) грант ва қарз маблағларини жалб қилишда куйидагилар устувор максадлар этиб белгиланди:
республика санитария-эпидемиология хизматини тубдан модернизация қилиш, ташкилий тамойиллар, стандартлар ва жавоб қайтариш протоколларининг эпидемиологик вазият ўзгаришларига мувофиклигини таъминлаш, халқаро стандартлар ва илғор амалиётларга мувофиқ техник жиҳозлаш ва мутахассисларни тайёрлаш;
республиканинг ҳар бир худудида халқаро стандартларга мувофиқ жиҳозланган санитария-эпидемиология лабораторияларини ташкил қилиш;
санитария-эпидемиология хизматининг барча бўғинларида ишлашга малакали кадрлар тайёрлаш, шунингдек, халқаро тажрибага эга мутахассисларни жалб қилиш;
юқумли касалликларни илғор компьютер технологиялари ва телетиббиёт усулларидан фойдаланган холда, энг аввало, болалар ва оналарни даволаш учун замонавий клиникалар яратиш ва жиҳозлаш.
Қуйидагилар масъул ижро этувчи агентликлар этиб белгиланди:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни саклаш вазирлиги – республика соғлиқни саклаш тизими ва санитария-эпидемиология хизматини мустаҳкамлаш учун жалб қилинаётган ХМИнинг қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;
Энергетика вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги – Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда бошқа халқаро молия институтларининг тегишинча энергетика ва коммунал сохаларидаги корхоналар айланма маблағларини молиялаштириш учун жалб қилинадиган қарз маблағларини жадал жалб қилиш, улардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан;
Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – бюджетни кўллаб-кувватлаш учун ХМИ карзларини жадал жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш юзасидан;
Қишлок хўжалиги вазирлиги ҳамда Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги – мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун ХМИ томонидан такдим этилаётган кредит линияларини ўз вақтида жалб қилиш ва жадал ўзлаштириш юзасидан.
Шу билан бирга Қарорда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг фармацевтика тармоғининг илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, шунингдек, юқумли ва бошқа касалликларга ташхис кўйиш ва уларни даволаш учун замонавий самарали препаратлар ишлаб чиқариш имкониятларини оширишга қаратилган "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш лойиҳасининг молиялаштириш манбалари юзасидан 2020 йил 15 майга қадар Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши белгиланган.
Э.Д.Гайипов.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги бош маслаҳатчиси